Page 20 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 20

Темур  ҳақида  «Tamerlane  The  Earth  Shaker»  (1928)  асарида  буюк
             соҳибқиронни  бошқа  буюк  империяларга  асос  солган  ҳукмдорлар

             фаолияти билан солиштириб, унга ҳам шахс ҳам ҳукмдор сифатида
             ижобий  баҳо  беради.  Гарчи  иқтисодий  сиёсатига  алоҳида  баҳо
             бермасада,  адолатли  бошқарув  тизимини  баён  қилади.  Унинг
             таъкидлашича,  «Темур  ўз  кучи  билан  буюк  империя  тузди,  барча

             урушларида ғалабаларга эришди. У ўз кучини ўлчашга қодир бўлган
             сўнгги  кучга  қарши  юришда  вафот  этди.  Бу  одамнинг  қудратини
                                                                                                         38
             англаб етиш  учун  унинг ҳаётини кўз олдимиздан ўтказиш лозим .
             Бу билан у кўр-кўрона  Амир  Темур  ҳақидаги  уйдирмаларга
             ишонмасдан,  ўша  даврда  яшаб  ижод  этган  олимлар  ва
             замондошларининг  асари  ҳамда  у  билан  алоқа  қилган  турли  хил
             давлатларнинг ёзишмаларига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ

             деб билади.
                    Француз           шарқшунос-олими                Р.Груссе          асосан        Осиё
             мамлакатлари  тарихи  билан  бевосита  қизиқиб,  кўплаб  ҳукмдорлар

             ҳаётини ёритишга ҳаракат қилган. Унинг Атилла, Чингизхон ҳамда
             Амир  Темурга  бағишлаб  ёзган  асарида  ўзаро  уч  йирик
             ҳукмдорларнинг  шахси  ва  фаолиятини  солиштиришга  ҳаракат

             қилади.
                    ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида, шунингдек шўро
             даврида Амир Темур шахсига нисбатан зиддиятли қарашлар мавжуд

                                                    40
                                    39
             эди.  Ф.Шлоссер ,  К.Маркс ,  Т.Н.Грановский   каби  олимларнинг
                                                                               41
             танқидий  қарашлари  Темур  ҳақидаги  илмий  тадқиқотларга  ҳам  ўз
             таъсирини  кўрсатган.  Бу  даврда  ХIV-ХV  аср  тарихшунослигига
             В.В.Бартольд  катта  хисса  қўшган.  У  ҳам  Темурни  «саводсиз»,

             «босқинчи»  сифатида  ўз  асарларида  такрорлаб  ўтсада,  ижобий
             хулосаларни  ҳам  бериб  ўтади.  Унинг  асарларида  аҳолининг
             фаровонлиги            йўлида        олиб       борилган          ижтимоий-иқтисодий

             ислоҳотларга урғу бериб ўтилган. Унинг таъкидлашича, Темур бир
             вақтнинг  ўзида  ашаддий  бузғунчи  ва  ташаббускор  қурувчи  эди.  У
             кишиларни  лол  қолдирадиган  бинолар  қурдирди,  шаҳар  ва
             қишлоқлар барпо этди, ёки қайта тиклади. Саҳроларни экинзорларга

             айлантирди.  Темурнинг  қурувчилик  фаолияти  ҳам  бузғунчилик
             ишлари  каби  кишиларни  ҳайратлантиради .  Унинг  таъкидлашича,
                                                                         42

                38  Lamb H. Tamerlane The Earth Shaker. Great Britain. The Burlhigh Press. 1929.  16-p.
                39  Шлоссер Ф. Всемирная История. (в 8 томах). – М.: СПб., 1868
                40  Маркс K. Хронологические выписки. Архив Маркса и Энгельса. Т.П.В кн.: Архив Маркса и Энгельса Т.
             VI. М.: Госполитиздат, 1939. с. 411
                41  Грановский Т.Н. Тамерлан. – M.: Гураш. 1992. 409-410 стр.
                42  Бартольд В.В. К вопросу об археологических исследованиях в Туркестане. Соч. Т. IV. М., 1966.
                                                           19
   15   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25