Page 25 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 25

вазият,  стратегик  аҳамиятга  эга  бўлган  дипломатик  соҳадаги  бой
             тажриба  ва  кўникмалар,  шунингдек  хорижий  давлатлар  элчилари

             ташрифининг  тарихий  аҳамияти,  ўзаро  ёзишмалар  кенг  таҳлил
             қилиниб,  бунда  муаллиф  Темур  ва  Темурийлар  давлатининг
             хорижий  давлатлар  билан  ташқи  сиёсий  алоқаларни  ўрнатишдаги
                                                                                 56
             ўрни ва аҳамиятини очиб беришга ҳаракат қилган .
                    Г.Н.Турсунова эса ўз тадқиқотида Амир Темурнинг барча Эрон
             халқлари  тарихидаги  салбий  ва  ижобий  ролини  аниқлашга,  ўша
             даврдаги  Мовароуннаҳр,  Хуросон  ва  Эроннинг  сиёсий  ҳаётини

             ўрганишга,  Темур  томонидан  турли  давлатларни  босиб  олиниш
             жараёнлари          ҳамда        унинг       ҳукмронлиги           даврида         суғориш,
             деҳқончилик  ва  қишлоқ  хўжалигидаги  муносабатлар,  ер  қурилиши
             соҳаларидаги  ижодий  фаолияти,  шаҳар  ва  қишлоқ  ҳаётининг

             ривожланиши,  ҳунармандчилик,  савдо-сотиқ  йўналишлари  ва
             воқеалар олиб борган воқеаларни ёритиши. архитектура, санъат, фан
             ва  адабиёт,  ХIV  аср  охири  -  ХV  аср  бошларида  Мовароуннаҳр,

             Хуросон  ва  Эроннинг  ижтимоий-иқтисодий  ҳаётининг  ўзига  хос
                                                                      57
             шароитларини ўрганишга ҳаракат қилган .
                    Ш.Улжаева              ўзининг            номзодлик             ва        докторлик

             диссертацияларида  ҳам  асосан  Амир  Темур  шахси  ва  унинг
             фаолиятини  тадқиқ  қилган  бўлиб,  бир  қатор  шу  мавзу  доирасида
             монография,  илмий-тарихий  китоблар  муаллифи  ҳисобланади.  У

             ўзининг  бирламчи  ХХ-асрнинг  50-60  йилларида  Амир  Темур  ва
                                                               58
             Темурийлар даври тарихшунослиги  (шўро адабиётлари мисолида)
             ном-зодлик  ишида  асосан  50-60 йилларда бу давр билан боғлиқ
             сиёсий-ҳарбий  масалалар,  иқтисодий  ривожланиш  муаммолари,

             халқаро  муносабатлар,  маданий  ҳаёт  ва  шу  каби  маълумотлар  қай
             даражада  холисона  ёритиб  берилганлиги  шарҳлаб  ўтилган.
             Шунингдек,  «Амир  Темур  салтанатида  миллий  давлатчиликнинг

             ривожланиши»  номли  докторлик  диссертация  ишида  асосий
             эътиборни Амир Темурнинг давлат раҳбари сифатида тутган сиёсий
             мавқеи,  унинг  давлатчилик  тараққиётига  таъсири,  ўрта  аср



                56  Каримов М.М. Из истории международных связей и дипломатии Центральной Азии во второй половине
             ХIV - начале ХVI вв. Спец. 07.00.02. - Отечественная история (исторические науки). Автореферат диссертации
             на  соискание  ученой  степени  кандидата  исторических  наук.  Таджикский  государственный  университет.
             Худжанд – 2009. - 27 с.
                57   Турсунова  Г.Н.  Основные  этапы  деятельности  Амир  Темура  (1360-1405  гг.)  Спец.  07.00.02  -
             Отечественная  история  (исторические  науки).  Автореферат  диссертации  на  соискание  ученой  степени
             кандидата исторических наук. Таджикский государственный университет Худжанд-2006. – 22 с.
                58   Улжаева  Ш.  ХХ-асрнинг  50-60  йилларида  Амир  Темур  ва  Темурийлар  даври  тарихшунослиги  (шўро
             адабиётлари  мисолида).  Тарих  фанлари  номзодлиги  илмий  даражасини  олиш  учун  ёзилган  дисс.  –Т.:  ТДУ.
             1999. – 154 б.
                                                           24
   20   21   22   23   24   25   26   27   28   29   30