Page 27 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 27

ҳамда  Амир  Темур  шахси  ва  унинг  фаолиятини  яқиндан  тадқиқ
             этишга  ёрдам  бериб,  у  ҳақидаги  турли  хил  асоссиз  қарашларга

             ойдинлик киритишда қўл келади. Келажакда Амир Темурнинг олиб
             борган иқтисодий сиёсатини алоҳида турли асарлар асосида тадқиқ
             этилган  маълумотларни  умумлаштириш  ва  у  билан  бевосита
             қизиқувчи тадқиқотчилар ҳукмига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқ

             бўлар эди.

                   1.2-§. Амир Темур даврида ҳунармандчилик фаолиятини

              ривожлантиришда иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишлари

                    Амир  Темур  Темурийлар  даврига  оид  тарихий  манбалар
             шундан  дарак  берадики,  XIV-XV  асрларда,  мамлакатни  иқтисодий

             жиҳатдан  барқарорлаштириш  йўлидаги  стратегик  ислоҳотлар
             замирида табиийки, турли йўналишлар бўйича ҳунармандларга талаб
             юқори  бўлган.  Буни  ҳисобга  олган  Соҳибқирон  махсус  одамлар

             тайинлаб, ҳарбий юришлар даврида фатҳ этилган жойларда олим-у
             фузалолар  билан  бир  қаторда  ўз  ишининг  моҳир  усталари  бўлган
             турли  хил  касб-ҳунар  эгаларини  аниқлаб,  уларни  пойтахт

             Самарқандга  жўнатиш  ва  фаолият  олиб  боришлари  учун  зарур
             шароитлар  яратиб  беришни  буюради.  Бу  даврда  мингга  яқин
             ҳунармандлар ўзларининг асбоб-ускуналари ва оила аъзолари билан

                                                                                                         63
             тобе  этилган  мамлакатлардан  Самарқандга  олиб  кетилган .
             Уларнинг  касб  сирларидан  маҳаллий  аҳоли  ҳам  баҳраманд  бўлиб,
             янги         касб-ҳунарлар              ривож           топиб,          ҳунармандчилик
             маҳсулотларининг тури кўпая бошлади. (1.5-расм)

                    Бу  ҳақда  Шароффуддин  Али  Яздий  турли  юртлардан
             келтирилган  баъзи  уста-ҳунармандлар  фаолиятини  қуйидагича
             тасвирлайди:  -  «Ҳазрат  соҳибқирон  масжиди  жумъа  иморатини

             Самарқандда  бунёд  қилғони  Соҳибқирон  Ҳиндустон  вилоятиға
             кирғонда          кофирлар          била       урушуб,          бутларни         синдуруб,
             оташқадаларни  бузуб  юрур  эрди.  Ул  маҳалда  ният  қилдиким,
             «Мундин саломат қайтиб Самарқандқа борсам, анда масжиди жумъа

             солғаймен».  Бас,  чун  нусрат  ва  саодат  била  қайтиб  Самарқандда
             тушти, ҳукм қилдиким, масжиди жумъани бунёд қилдилар. Якшанба



                63  Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур) I-китоб. – Т.: Меҳнат. 2018.
             49;  245-бетлар.;  Шарафуддун  Али  Яздий.  Зафарнома.  –  Т.:  Шарқ.1997.  155;  159;  243-бетлар.;  Vámbéry  A.
             History of Bokhara from the earliest period down to the present. London. Henry S. King & Co. Corniiill & Paternoster
             Row. 1873. 177- p. // Ҳукҳем Ҳ. Етти иқлим султони. – Т.: Адолат. 1999. 170-б.; Груссэ Р. Империя степей.
             Аттила, Чингизхан, Тамерлан. Перевод X. Хамраева. — Алматы, 2006. 592 с. – 461, – 478, - 480, - 494 стр.
                                                           26
   22   23   24   25   26   27   28   29   30   31   32