Page 31 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 31
яшаб ижод этган замондошларининг асарларида кўриш мумкин (6-
илова). Бу асарлар бошқа тарихий асарларга нисбатан ишончли
тарихий манбалар сифатида қайд этилиб, уларни ўрганиш жараёнида
шунга амин бўлиш мумкинки, ҳунармандчилик ҳамда ҳунармандлар,
улар учун яратилган шарт-шаротлар билан бирга уларни дастлаб,
босиб олинган ҳудудлардан асосан қул сифатида олиб келиниши,
касб-корига қараб шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларга жойлаштириши,
вақт-вақти билан уларга нисбатан қаттиққўллик билан олиб
борилган сиёсат ҳақидаги маълумотлар бир-бирини такрорлайди
ҳамда тўлдиради. Бу эса бу маълумотларнинг ишончли эканлигидан
дарак беради.
Амир Темур давлатни бошқаришда ва аҳолининг фаровонлиги
йўлида ўзи моҳирона сиёсат олиб бориш билан бирга ўз
ворисларидан ҳам буни қаттиққўллик билан талаб қилган. Хаттоки,
ўз мансабини суистеъмол қилганларини жазолаган. Шарофуддин
Али Яздийнинг таъкидлашича, “Ҳазрат соҳибқирон Шоҳрух
мирзони Самарқанднинг забти учун йибаргони Зулқаъда ойининг
йигирми бирида (17.09.1394) соҳибқирони комкор шаҳзода Шоҳрух
мирзони Самарқандда йибардиким, анда бориб забтиға машғул
бўлғай ва дод адли била машғул бўлуб, раъоё, фуқаро ва масокин
аҳволларидин ғофил бўлмағай деб, шаҳзодаға кўб панд сўзлар ва
насиҳатлар қилди. Ва аввал насиҳат сўзи бу эрдиким, «Анда борсанг,
ўзунгдин ғофил бўлмағил ва раъият аҳволидин хабардор бўлгил.
Иккинчи улким, тоат ва ибодатда комиллиқ қилғайсен. Ҳар
вилоятдаким, девон ва зобит ва даруға қўйсанг, мўмин ва мусулмон
кишини қўйгил ва андоқ кишини қўймағилким, мусулмонларға зулм
қилгай. Агар билсанг зулм қилиб турур, ул золимни тирик қўйма».
Шаҳзода бу насиҳатларни қабул қилиб, Самарқанд сори мутаважжиҳ
бўлди. … Шaҳзода ҳукм қилдиким, шаҳарда муноди қилсунларким,
ҳар ерда ким додхоҳ бўлғай, барча эшикига келсун, то додини
тобқай. Ҳар кимга-ким, зулм ва жафо тегиб эрди, бориб додини
топиб, хотири тилагандек иши кифоят бўлур эрди. Ва олам эли бу
жиҳатдин хушҳол бўлдилар ва андоқ шодмон ва хуш бўлдиларким,
73
сифат қилса бўлмас” .
Шунингдек, манбаларда таъкидланишича, Амир Темур
томонидан ўтказилган байрамларда, ҳунарманд ва савдо аҳли ўз
кўргазмалари билан қатнашган ва ўз ҳунарларини намойиш этишган,
бу эса ўз ўрнида, ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдосини
73 Шарафуддун Али Яздий. Зафарнома. – Т.: Шарқ. 1997. 172-б.
30