Page 29 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 29

фаолиятини  бошлаш  учун  давлат  хазинасидан  сармоя  ажратиш  ва
             бошқа  қулай  шарт-шароитлар  яратиш  йўлида  одилона  сиёсат  олиб
                      67
             борган . (5-илова)
                    Шубҳасиз ҳунармандчиликнинг юксалиши кўп жиҳатдан ички
             ва ташқи савдони умумий ҳолатига боғлиқ. Шунинг учун ҳам Темур
             ва  унинг  ворислари  мамлакатнинг  иқтисодий  ҳаётида  муҳим  ўрин

             тутган  тижоратчиликнинг  кенгайишига  кўп  аҳамият  берганлар.  Бу
             даврда  давлат  ҳудудлари  ва  вилоятлари  бўйлаб  кесиб  ўтган  барча
             карвон  йўлларида  қатор  катта-кичик  работлар   ва  ёмлар   барпо
                                                                                68
                                                                                                69
             этилган,  карвонсаройлар  ва  хонақоҳлар  қурилган.  Натижада
             карвонлар қатнови жонланиб ички савдо барқарорлашган. (1.6-расм)
                    Қуйидаги расмда қайд этилганидек, олиб борилган ислоҳотлар
             натижасида  ҳунармандчилик  фаолияти  кенгайиб  борган,  бу

             табиийки,  аҳолининг  иш  билан  бандлиги,  даромадлари  кўпайиб,
             фаровонлик даражасини ошишига олиб келган.
                    Шунингдек,  маҳаллий  бозорнинг  тўйиниши  нархларнинг

             тушишига  сабаб  бўлган.  Натижада  ички  ва  ташқи  ички  савдо
             гавжумлашиб,  шаҳарлар  билан  деҳқончилик  воҳалари  ва  кўчманчи
             чорвадор  дашт  аҳолиси  ўртасида  савдо-сотиқ  алоқалари  кенгайиб

             борган. Марказий шаҳарлар мол айирбошлаш савдосида муҳим рол
             ўйнай  бошлаган.  Бундан  ташқари  Амир  Темур  аҳолининг
             фаровонлиги  йўлида  ижтимоий  инфратузилманинг  ривожланишига

             алоҳида эътибор қаратган. У ўзининг «Темур тузуклари»да шундай
             таъкидлайди: ”Амр қилдимки, хароб бўлиб ётган  ерларда коризлар
             қурсинлар,  бузулган  кўприкларни  тузатсинлар,  ариқлар  ва  дарёлар
             устига  (янги)  кўприклар  қурсинлар,  йўл  устида  ҳар  манзилгоҳга

             работлар  бунёд  этсинлар.  Яна  амр  этдимки,  катта-кичик  ҳар  бир
             шаҳар,  ҳар  бир  қишлоқда  масжид,  мадраса  ва  хонақоҳлар  бино
             қилсинлар,  фақиру  мискинларга  лангархона   солсинлар,  касаллар
                                                                            70
             учун  шифохона  қурдирсинлар  ва  уларда  ишлаш  учун  табиблар
             тайинласинлар,  ҳар  бир  шаҳарда  сарой  ва  қозихона  қурсинлар.  Ва
             раияту зироатни қориқловчи қурчилар ҳам тайинласинлар” .
                                                                                              71



                67  Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарини ўрганиш асосида муаллиф томонидан тузилган.
                68   Работ  –  карвон  қўниб  ўтадиган  жой;  карвонсарой.  Низомиддин  Шомий.  Зафарнома.Т.:  “Ўзбекистон”,
             1996. 514-б.
                69  Ём (ёки ёмхона) – Мўғуллар ва Темурийлар даврида тахминан ҳар бир кунлик йўлда элчилар, чопарлар
             ва давлат арбобларининг тўхташ жойи. Бу ерда озиқ-овқат, тунаш учун жой ва от-уловига ем-хашак берилган.
             Мазкур асар. 509-б.
                70 Лангархона—йўловчилар қўниб ўтадиган ер: мискин ва етим-есирга таом бериладиган жой; ғарибхона.
             Халқаро Амир Темур жамғармаси. Темур тузуклари. Т.: Ўзбекистон. 2011 йил. 122-б.
                71  Ўша асар. 122-б.
                                                           28
   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34