Page 21 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 21

Темур даврида Самарқандда Исфаҳон, Шероз, Халаб ва Суриянинг
             бошқа  шаҳарлари,  Миср,  Кичик  Осиё,  Озарбайжон  ва  бошқа

             шаҳарларнинг  усталарини  кўриш  мумкин  эди.  Темур  барчани  иш
             билан  таъминлади,  шунгдек,  барпо  этилаётган  гўзал  бинолар  -
             саройлар,  масжидлар,  мадрасалар,  мақбаралар,  қишлоқ  боғлари,
             қурол-яроғ  устахоналари,  оддий  ҳунарманд  дўконлари  ёки  янги

             шаҳар  қўрғонлари  бўладими,  уларнинг  барчасини  турли  хил
             қурилиш  майдонларида  қандай  ишлатишни  билди.  Темур  нафақат
             шаҳарни ижтимоий аҳамиятга эга янги бинолар билан безатди балки,

             у  ерда  турли  хил  ҳунармандчилик  буюмлари  билан  тўлдирилган
             дўконлардан  иборат  қулай  бозорларни  сезиларли  даражада  қайта
                      43
             қурган .
                    Шу         ўринда         совет        шарқшунос            олими,         академик

             А.Ю.Якубовскийнинг                олиб       борган       тадқиқотларини            алоҳида
             таъкидлаб  ўтиш  зарур.  Унинг  «Самарқанд  Амир  Темур  ва
             темурийлар  даврида»  асари  ҳунармандчиликка  оид  маълумотларни

                                               44
             ёритишда  қимматлидир .  Ушбу  асарда  асосан  ижобий  ёндашув
             кузатилиб,  ХIV  асрда  Ўрта  Осиёдаги  сиёсий  вазият,  Самарқандда
             ҳунармандчилик  ишлаб  чиқариши  ва  бунёдкорлик  ишлари,

             шунингдек, бу даврда қурилган  меъморий обидаларнинг қурилиши
             ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилган. Бу
             билан  чекланмасдан,  унинг  ворислари  даврида  ҳам  амалга

             оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берган .
                                                                                            45
                    Бу  даврда  деярли  маҳаллий  олимларнинг  тадқиқотлари
             учрамайди.  Мавжуд  сиёсий  вазият  бунга  йўл  қўймаган.  Шундай
             бўлсада,  Салоҳиддин  Тошкандий  (19-асрнинг  2-ярми  –  Тошкент  –

             20-аср  бошлари)  бу  борада  жасорат  кўрсатади.  Унинг  фақатгина
             «Темурнома»  (1908)  асари  сақланиб  қолган  бўлиб,  у  ҳам  мавжуд
             вазият  туфайли  1989  йилнинг  охирига  келибгина  оммага  ҳавола

             этилади. Ушбу асарни яратишда кўпгина тарихий, бадиий ва илмий
             асарлардан  фойдаланган.  Асарда  Мовароуннаҳрда  ҳукм  сурган
             сулолалар тилга олинган.
                    Совет даврида аксарият ҳолларда Амир Темур фаолияти салбий

             жиҳатдан  талқин  этилишига  қарамай  хорижий  Шарқ  ва  Ғарбда
             обеъктив  тадқиқотлар  олиб  борилди.  Айниқса  Франция  бу  борада
             жуда  кўп  тадқиқотлар  олиб  борилди.  Бу  ерда  «Темурийлар  даври



                43  Бартольд В.В.Тамерлан –покоритель Азии. «Ломоносовъ» 2014, -36 стр. 32-33 стр.
                44  Якубовский А.Ю. Самарканд при Тимуре и Тимуридах. Ленинград. 1933. 19-28 стр.
                45  Греков Б.Д., Якубовский А.Ю.   Золотая  Орда  и  ее  падение.  М.:  Академия  наук  СССР.  1950.
             https://royallib.com/book/grekov_b/zolotaya_Opda_i_ee_padenie.html.
                                                           20
   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26