Page 39 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 39

10.   Мажлис котиблари девон мажлисида навбатма-навбат ҳозир
             бўлиб, мажлисда кўрилган, ҳал қилинган муҳим масалалар ва айрим

             ишлар  тафсилотларини  ёзиб  олиб,  сақлаганларлар.  Шунингдек,
             шикоятлар, қабул қилинган қарорлар, мажлисда кўрилган мамлакат
             аҳамиятига  эга  бўлган  ишлардан  тортиб,  майда  ишларгача  ҳамда
                                                                                                85
             ҳукмдорнинг бошдан кечирганларини мунтазам ёзиб борган .
                   Хуллас,  девон  ходимлари  халқ  тинч-осойишта  турмуш
             кечириши  учун  ўзларини  масъул  ҳисоблашган.  Шу  боис
             бозорлардаги  тош-тарозилар  тўғрилигини,  нарх-наволар  нечоғли

             одилоналигини алоҳида текширишган. Шаҳар марказий бозоридаги
             пул  айирбошланадиган  саррофхонада  бозор  маҳсулотларига  нарх
             бичилган.  Нархни  ҳаддан  зиёд  кўтариб  юборган  сотувчиларга
             нисбатан  қатъий  чоралар  кўрилиб,  харидорлар  манфаатлари  ҳимоя

             қилинган.  Қаллоблик  ва  товламачиликка  йўл  қўйган  савдогарлар
             шундоққина  бозорнинг  ўзида,  халқнинг  кўз  ўнгида  шарманда
                                                       86
             қилиниб, жазога тортилганлар .
                   Тадқиқотлар  шуни  кўрсатадики,  Амир  Темурнинг  олиб  борган
             солиқ сиёсатида, аксарият солиқ турлари мўғуллардан меърос бўлиб
             ўтган,        кейинчалик            бошқарув           даврида          босқичма-босқич

             такомиллаштириб борилган.
                   Айнан       ҳунармандчиликни               тартибга        солиш        ва     қўллаб-
             қувватлашда қуйидаги солиқ турлари мавжуд бўлган:

                   1.  Кубчир – асосан кўчманчи аҳоли вакилларидан олинган.
                   2.  Тарғу  –  ҳунармандлар  ва  савдогарлардан  олинган  солиқ
             тури  бўлиб,  бунда,  ҳунармандлар  учун  ишлаб  чиқарилган  ва
             сотилган  маҳсулотдан  олинган  даромаднинг  1/30  қисми  ҳисобида;

             савдогарлар учун 1/40 ҳисобида солиқ миқдори ундирилган.
                   3.  Тугун  –  босиб  олинган  мамлакатлар  ҳунармандларидан
             олинган солиқ тури.

                   4.  Тамға  –  ҳунармандлардан  олинадиган  яна  бир  солиқ  тури
             сифатида амал қилган.
                   Амир Темур адолатли солиқ тизимини йўлга қўйишда қуйидаги
             тамойилларга қатъий риоя қилишни буюрган:

                   1.  Солиқ  тўлаш  ва  ундиришда  адолатпарварлик  билан


                85  Халқаро Амир Темур жамғармаси. Темур тузуклари. Тошкент, 2005 йил. 123-124 бетлар.; Vámbéry A.
             History of Bokhara from the earliest period down to the present. London. Henry S. King & Co. Corniiill & Paternoster
             Row. 1873. p.173.
                86   Шарофиддин  Али  Яздий.  Зафарнома.  –  Т.:  Ўзбекистон.  1972.  124-б.;  Руи  Гонсалес  де  Клавихо.
             Самарқандга  –  Амир  Темур  саройига  саёҳат  кундалиги  (1403-1406  йиллар).  – Т.:  Ўзбекистон,  2010.  175-б.;
             Иоанн.  Ўзбекистон  адабиёти  ва  санъати  газетасининг  2005  йил  20-сони.  www.kh-davron.uz.;  Раззоқов  А.,
             Ўрмонов Н. Ўрта Осиё мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари. Маърузалар матни. Тошкент, 2005. 46-б.
                                                           37
   34   35   36   37   38   39   40   41   42   43   44