Page 38 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 38

2.  Сипоҳ вазири аскарлар ҳамда ҳарбий етакчиларнинг маоши
             ва ер-мулки борасида мунтазам равишда маълумот бериб, уларнинг

             ҳолатига жавобгар бўлган;
                   3.  Тижорат  вазири  эгасиз  қолган,  вафот  этган  ва  қочоқларга
             тегишли  бўлган  молларни,  келиб-кетаётган  савдогарлар  ва
             сайёҳларнинг  мол-мулкидан  олинадиган  закот  ва  божларни,

             мамлакат  чорваларини,  уларнинг  ўт-яйловларини  бошқариб,
             буларнинг барчасидан йиғилган даромадни омонат тарзида сақлаган.
             Шунингдек,  бедарак  йўқолган  ва  вафот  этганларнининг  мол-

             мулкларини, агарда меросхўрлари бўлса, уларга топширган;
                   4.   Салтанат  ишарини  юритувчи  вазир  бутун  салтанат
             идораларинининг  кирим-чиқимлари,  хазинадан  қилинган  умумий
             ҳаражатлар,  ҳаттоки,  отхона  ва  саройдаги  бошқа  жонзотларга

             қилинган ҳаражатларга ҳам жавобгар бўлган;
                   5.  Чегара вилоятлари ва тобеъ мамлакатлар ишларини назорат
             қилиб туриш учун махсус уч нафар вазир вилоят ва мамлакатлардан

             давлат хазинасига келиб тушадиган даромадларни назорат қилиш ва
             уларга  боғлиқ  молиявий  масалалар  билан  машғул  бўлган.  Ўз
             навбатида,  улар  салтанатнинг  бош  назорат  ҳайъати  –  “холиса”  ни

             ташкил этишган.
                   6.  Арзбеги  асосан  сипоҳ,  раият  ва  шикоят  билан  ҳукмдор
             ҳузурига  келувчи  одамларнинг  аҳволини,  мамлакатнинг  обод-

             хароблигини,  амалга  оширилиши  лозим  бўлган  ишларнинг  битган-
             битмаганлигини  ҳукмдорга  етказиб  турган.  Шунингдек  давлат
             аҳамиятига  эга  бўлган  ижтимоий  табақа  вакилларига  суюрғол
             тариқасида  берилган  ерлар  ҳамда  вақфларнинг  аҳволини,  уларнинг

             ўз  вазифаларини  қай  даражада  адо  этаётгани  ҳамда  уларга
             ажратилган жамғармаларнинг одилона тақсимланиши бўйича барча
             маълумотларни етказиб турган;

                   7.  Ислом қозиси шариат ишларининг бориши ва ажрим қозиси
             дунёвий ишларнинг адолатли ечимига масъул бўлганлар;
                   8.  Салтанат кирим-чиқим ва ҳаражатларни қайд этиб борувчи
             котиб салтанатнинг ҳар бир идорасида бўлдиган кирим-чиқимар ва

             кундалик ҳаражатларни ёзиб бориб, маълумот берган;
                   9.  Махсус  котиб  салтанатни  тор  доирада  хал  қилинадиган
             масалаларни ўз ичига олувчи хос мажлисга тегишли бўлган махфий

             ва сирли ишларни қайд этиб, хеч-қандай ёлғон-яшиқсиз, бор гапни
             ёзишга ва бу маълумотларни сир тутишга жавобгар бўлган.





                                                           36
   33   34   35   36   37   38   39   40   41   42   43