Page 45 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 45
5.Қуруқ мева
6.Гуруч
Булғор, Волга Чарм матолари
Эрон 1. Марварид ва дурлар
Франция 2. Турли хил газмоллар мовутлар
Черкас Пичоқлар
(ҳозирги
Украина
ҳудуди)
Араб 1. Пахта
давлатлари 2. Ипак
3.Қоғоз
Темур ва хорижий давлатлар ўртасида ўзаро сиёсий ва
иқтисодий аҳамиятга эга бўлган дипломатик алоқалар алоҳида
аҳамиятга эгадир. Ўша даврда Европадаги ҳаёт тарзи маълум, лекин
улар учун дунёни тор-мор қилиб, унга эгалик қилувчи инсон хали
маълум эмас эди. Европаликлар учун Темур гўёки, илоҳий ва
иблисга қиёс қилинар эди. У Европа остонасида пайдо бўлганда,
маҳаллий қироллар «Турк ҳукмдори Буюк Темурга» номланган
мактублар билан элчиларни жўнатишга шошиб қолдилар. Ўз
қироллигидан ташқарида немис рицарлари билан жанг қилган
инглиз қироли Генрих IV нотаниш ҳукмдорни ғалабалари билан
табриклади. Франция қироли Чарлз VI ҳам унга миннатдорчилик
хати юборди. Эҳтиёткор генолар, Юнон ҳукмдори Мануел, ҳукмдор
Дон Генри Темур билан муроса йўлига борди, Худонинг инояти
билан Кастилия қироли ритцар Руи де Гонсалес Клавихони элчиси
сифатида Темур ҳузурига юборди. Самарқандга келган бу ритцар,
Темур ҳақида ўз мулоҳазалари билан уйга қайтди 100 .
Соҳибқирон қудратли салтанат шакллангач, турли давлатларга
ўз элчиларини юборган, шунингдек, унинг ҳузурига йўлланган чет
эллар элчиларини қабул қилган. Жумладан, Мисрга 1393 йил
октябрида Султон аз-Зоҳир Барқуқ ҳузурига доно уламолардан шайх
Соваий бошчилигидаги махсус элчиларни, кейинчалик Султон ан-
Носир Фаражнинг элчилари билан бирга унинг ҳузурига Абдулла
Кешийни жўнатган 101 . Соҳибқирон 1389 йили Мўғулистонни узил-
кесил ўз тасарруфига киритгач, Хитой билан алоқаларни тиклаган,
унгача Мин сулоласининг таъқиқлари сабаб алоқалар узилган эди.
100 Lamb H. Tamerlane The Earth Shaker. Great Britain. The Burlhigh Press. 1929. 15- p.
101 Саидқосимов С. (раҳбар), Аҳмедов А., Аҳмедов Б. ва бошқалар. Амир Темур жаҳон тарихида. Тошкент,
2001. 115-116 бетлар.
43