Page 48 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 48

ҳунармандчиликнинг  алоҳида  белгиларини  назарда  тутмай,  бошқа
             ишлаб чиқариш соҳаларига ҳам хос бўлган таъриф билан чекланган.

                    А.Смит  ўзининг  «Халқлар  бойлигининг  табиати  ва  сабаблари
             тўғрисида»  китобида,  ҳунармандчиликнинг  жамият  ривожидаги
             ўрни  ва  унинг  ўзига  хос  хусусиятлари  ҳақида  тўхталиб,  Европа
             амалиётида барча уста-ҳунармандлар ҳамда ишлаб чиқаришда банд

             бўлган ишчиларнинг меҳнатини малака ва маҳорат талаб қиладиган
             меҳнат, қишлоқ хўжалигида банд ишчиларнинг меҳнатини эса оддий
             меҳнат  деб  ҳисоблаб,  биринчи  меҳнат  турига  иккинчисининг

             меҳнатига  нисбатан  нафис  ва  нозикроқ  ёндашиш  лозим  деб
             таъкидлайди.  Шунингдек, ҳар қандай ҳунармандчиликнинг тури ва
             миқёсидан  қатъий  назар  меҳнат  тақсимоти  тўғри  йўлга  қўйилиши
             меҳнат  унумдорлигининг  ўсишига  олиб  келади  ва  турли  хил  янги

             касб-ҳунарларни  ушбу  афзаллик  туфайли  вужудга  келади,  деб
             ҳисоблайди      109 .
                    С.Батте ўз тадқиқотларида бир қатор фикрларни илгари суради.

             «Ҳунармандчилик  –  бу  санъат,  аммо  бу  мавзунинг  моҳиятини
             тушуниш учун бундан ҳам кўпроқ нарсаларга аниқлик киритишимиз
             керак. Эҳтимол тарихга назар ташласак, балки, фикрларимиз янада

             ойдинлашар. Ҳунармандчилик икки асосий манбадан келиб чиқади:
                    биринчидан,               жамоатчиликка                хизмат            кўрсатувчи
             ҳунармандчилик;

                    иккинчидан, инсониятнинг туғма, ижодий истакларидан келиб
             чиқадиган, нисбатан камроқ амал қиладиган бадиий ҳунармандчилик
             мавжуд.
                    Инсоннинг  асосий  эҳтиёжлари,  мен  «асосий»  сўзига  урғу

             бермоқчиман, бу озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошпана ҳисобланади.
             Лекин,  бу  асосий  эҳтиёжлар  на  ибтидоий,  на  ривожланган  жамият
             учун  етарлидир,  шунинг  учун  бадиий-ҳунармандчилик,  ижодий

             санъат  тушунчаси  ёки  аниқроқ  айтганда,  дизайн-ҳунармандчилик
             йўналишлари  вужудга  келди.  Ушбу  жиҳатларни  эътибордан  четда
             қолдириб бўлмайди. Мен ушбу фикрларни оддий бир таъриф билан
             умумлаштирмоқчиман: ҳунармандчилик – бу индивидуал маҳоратни

             машқ қилиш қобилиятидир»               110 .
                     Шунингдек,                кўплаб             хорижий               тадқиқотчилар
             ҳунармандчиликни  ривожлантиришнинг  ҳозирги  тенденциясини



                109   Смит  А.  "Исследование  о  природе  и  причинах  богатства  народов"  1776.  5,  63-стр.
             https://www.gumer.info/bibliotek_Buks/Econom/smit/smit_1.pdf.
                110  Battye S. Craftsmanship in the country side. Journal of the Royal Society of Arts. Vol. 121, No. 5204 (July
             1973), pp. 507-520. https://www.jstor.org/stable/41371107?seq=1#page_scan_tab_contents.
                                                           46
   43   44   45   46   47   48   49   50   51   52   53