Page 47 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 47
1.3-§. Ҳунармандчилик фаолиятининг мазмун-моҳияти ва
хусусиятларини тадқиқ этишнинг илмий-назарий асослари
Тарихдан маълумки, ҳунармандчилик фаолияти жамият
ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий омилларидан бири
ҳисобланиб, жамиятда ҳунармандлар алоҳида ижтимоий тоифа
сифатида муҳим ўрин эгаллаган.
Ҳунармандчиликнинг вужудга келиши ва ривожланишида
иккита асосий даврни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улардан
биринчиси, бошланғич йирик ижтимоий меҳнат тақсимоти билан,
иккинчиси - ҳунармандчиликни қишлоқ хўжалигидан ажралиб
чиқиши билан боғлиқ. Ушбу тарихий жараёнда муҳим қадам неолит
(милоддан аввалги VIII - III минг йилликларда) даврида амалга
оширилди. Бу давр тарихда «неолит инқилоби» деб атaлади 105 .
Ҳунармандчилик ва ҳунармандлар иқтисодий субъект сифатида
иқтисодчи олимлар: классиклар ва неоклассиклар, кейнсчилар ва
неокейнсчилар, институционал ва неоинституционал ҳамда бошқа
иқтисодий мактабларнинг илмий қизиқишларидан деярли четда
эдилар 106 .
Ҳунармандчилик ва унинг ривожланиш тарихи, унинг бугунги
кундаги аҳамиятини ошириш билан боғлиқ турли тадқиқотларда
турли хил мунозарага сабаб бўлувчи қарашлар мавжуд.
Ҳунармандчилик фаолияти турларининг хилма-хиллиги сабабли,
ҳунар ва ҳунармандчиликнинг ягона, аниқ ва умумий таъриф ва
тавсифини бериш қийин 107 .
Ҳунармандчиликнинг умумназарий асослари, уни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари бир
қатор хорижлик олимлар томонидан тадқиқ қилинган бўлиб,
Ф.Брокгауз ҳунармандчиликка «ишлаб чиқарувчи маҳсулотни у
билан битта ижтимоий синфга мансуб шахслар иштирокида одатда
буюртма асосида маҳаллий бозор учун чекланган миқдорда ишлаб
чиқариш тизими» 108 , дея таъриф беради. Бу ерда муаллиф,
105 Андреас М. Ремесленное производство и его особенности в рыночной экономике. Автореферат к.э.н.-
Кострома. 2000.-19 с.
106 Андреас М. Ремесленное производство и его особенности в рыночной экономике. Автореферат к.э.н.-
Кострома. 2000.-19 с.
107 Cominelli F. Arts and Crafts Policies: Heritage vs Economics in France. A Cultural Economic Analysis of
Craft, 2019. 75-87 pp. 77-p.
108 Брокгауз Ф А. Ефрон II. А Энциклопедический словарь. н 86 томах I Сшил --Петербург. 1992. Т 52. - С.
557
45