Page 94 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 94
6000
5000
4000
3000
2000
1000
0
01.12.2018 йил Ҳунарманд (уста) 01.12.2018 йил Шогирд
01.12.2019 йил Ҳунарманд (уста) 01.12.2019 йил Шогирд
01.07.2020 йил Ҳунарманд (уста) 01.07.2020 йил Шогирд
2.14-расм. Ҳунармандчилик соҳасида яратилган иш ўринлари тўғрисида
маълумот 192
2019 йилда режа бўйича 37262 та иш ўринлари яратиш назарда
тутилган бўлса, амалда 9% га кўп, яъни 40643 та янги иш ўринлари
яратилган. 2020 йил биринчи ярим йилликда эса жами яратилиши
режа қилинган иш ўрни амалда 62% га бажарилди. Яратилган иш
ўринларини таркиби бўйича фарқласак, асосий яратилган иш
ўринлари шогирдлар ҳисобидан яратилган (24-илова).
Шу билан бирга, ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг
ижтимоий ёрдамга муҳтож ва вақтинчалик ишсиз юрган қатламини
ҳунармандчилик фаолияти доирасида иш билан таъминлаш мумкин.
Бунда уларни соҳадан хабардорлигига қараб бирламчи ва ёрдамчи
ишларни бажаришга жалб қилиш мумкин. Агар аҳолининг қайси
қатламлари асосан ҳунармандчилик фаолиятининг меҳнат
салоҳиятини ташкил этиши мумкинлигига таҳлилий ёндашадиган
бўлсак, уни (2.15-расмда) кўриш мумкин.
192 Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маълумоти.
92