Page 165 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 165
яъни асбоб сифатида қўлланилиши узоқ йиллар давомида тўпланган
маълумотларни тизимлаштириш ва визуаллаштириш имкониятини
яратади. Диссертацияда келтирилган интерфаол картографик модель
(ИКМ) юқорида қайд этилганидек икки ахборот блоки, яъни
“Ташқи” ахборот – ва “Таълим берувчи термалар” мажмуидан
иборат. Ишлаб чиқилган кўп қатламли картографик моделлар
қуйидаги қатламларни ўз ичига олади: тупроқ таркибидаги гумус ва
аммонификаторлар миқдори, инвертаза, каталаза, уреаза, фосфатаза
ферментлари фаоллиги, тупроқнинг нафас олиш жадаллиги ва
ТЭБҲИК. Ҳар бир қатлам маконга оид ўзгаришлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олади. Жами олинган маълумотлар
тупроқларнинг экологик-биологик ҳолатини интеграл кўрсаткичи
(ТЭБҲИК) ни ҳисоблаш имкониятини яратиб, бу ҳисоб-китоблар
асосида ўрганилган тупроқларнинг умумий биологик фаоллиги
даражасини аниқлаш, тупроқларни қишлоқ хўжалигида
фойдаланилишига кўра, бу кўрсаткични ўзгаришини аниқлаш
имконияти яратилади. Картографик моделни якунловчи қатлами
бўлиб тупроқларнинг экологик-биологик ҳолатини интеграл
кўрсаткичи (ТЭБҲИК) ни акс эттирувчи харита ташкил қилиб, ушбу
тасвир деградация жараёнлари таъсирида комплекс олинган
маълумотларни йиғиндисига асосланган биологик фаолликни
ўзгаришини инобатга олувчи маълумотлар ташкил қилади.
6.1-§ Ўрганилган ҳудуд тупроқларида гумуснинг тарқалишини
тавсифловчи картографик модели
Тупроқларни умумий биологик фаоллик даражасини
аниқлашда ҳар доим ҳам гумус таркиби тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланилмайди. Лекин, биологик фаолликни
ўзгаришига баҳо беришда барқарор ва генетик ҳисобланган,
ахборотга бой ва мақсадли натижалар олиш учун тупроқнинг бир
қатор хусусиятларига, яъни таркибига, тупроқ биотасининг
фаоллигига, биокимёвий жараёнларнинг жадаллигига аҳамият
бериш лозим. Қуйидаги расмда картографик модел тасвири
келтирилган бўлиб, моделлаштириш жараёнида гумус таркибини
ўзгариши акс эттирилди (38-расм).
Дискриминант таҳлил натижаларига кўра, бу моделда турли
миқдордаги гумусга эга тупроқлар таъминланганлик даражаси
бўйича 4 гуруҳ ажратилди (32-жадвал).
151

