Page 169 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 169
бирикмалари ўсимлик ва микроорганизмлар ўзлаштираоладиган
шаклга ўтади. Демак, тупроқ унумдорлигини шаклланиши
ферментлар фаоллиги билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек,
ферментлар фаоллигидан тупроқ унумдорлигини аниқлашда,
баҳолашда диагностик кўрсаткич сифатида фойдаланиш мумкин:
ферментлар фаоллиги тупроқдаги биокимёвий жараёнларнинг
жадаллиги ва йўналишини кўрсатади ва улар тупроқнинг биологик
ҳолатини сезгир индикатори бўлиб ҳисобланади; ферментлар
ёрдамида тупроқдаги органик моддаларни парчаланиши ва синтези
амалга ошади, яъни бу тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг асоси
ҳисобланади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда яратилган картографик
моделларда ўрганилган гидролаза синфига мансуб ферментлар
(инвертаза, фосфатаза ва уреаза) ва оксидоредуктаза синфига мансуб
ферментлар (каталаза) алоҳида қатлам кўринишида келтирилган (34-
жадвал, 40 ва 41-расмлар).
34- жадвал
Ферментлар фаоллигини баҳолаш ва тарқалиш майдонлари
(Гапонюк, Малахов, 1985)
Гуруҳлар Фаоллик Кўрсаткичлар Тарқалиш
даражаси градацияси майдони, %
Инвертаза фаоллилиги, мг глюкоза 1г/24 соат
1 Жуда кучсиз ˂5 93,5
2 Кучсиз 5-15 6,5
Фосфатаза фаоллилиги, мг Р2О5 10г тупроқда 24 соат
2 Кучсиз 0,5-1,5 49,2
3 Ўртача 1,5-5,0 50,8
Уреаза фаоллилиги, мг НҲ3/10г тупроқда 24 соат
1 Жуда кучсиз ˂3 56,3
2 Кучсиз 3-10 43,7
3
Каталаза фаоллилиги,см О2/1г тупроқда 1 мин
1 Жуда кучсиз ˂1 0,0
2 Кучсиз 1-3 14,1
3 Ўртача 3-10 85,9
155

