Page 172 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 172
Шуни инобатга олиш керакки, картографик моделлари
фақатгина гипотетик моделлар ҳисобланиб, ўрганилган биологик
фаоллик кўрсаткичларини ўзгаришини акс эттиради. Замонавий
геоахборот таҳлиллар асосида яратилган ушбу моделлар у ёки бу
белгилари бўйича қишлоқ хўжалигини таъсири даражаларини акс
эттириб, картографик моделларни шакллантириш жараёнида оралиқ
жараён хисобланиб, ўрганилган ҳудуд тупроқларидаги тупроқларни
биологик хоссаларини маконга оид ўзгаришини реал кўринишини
акс эттиради.
6.4-§ Ўрганилган ҳудуд тупроқларида нафас олиш
жадаллигини тавсифловчи картографик модели
Дискриминант таҳлил натижасига кўра, тупроқнинг нафас
олиш жадаллигини баҳолаш шкаласига кўра ўрганилган ҳудуд
тупроқлари қуйидаги гуруҳларга ажратилди. Таъкидлаш лозимки,
биологик фаолликни баҳолаш шкаласига [2.24; 3-10-б.] мувофиқ
ўрганилган тупроқлар СО2 ажралиб чиқиши жуда кучсиз (0-5
мг/10г/24с), кучсиз (5-10 мг/10г/24с) ва ўртача (10-15 мг/10г/24с)
даражада эканлиги кузатилди (35-жадвал). 42-расмда келтирилган
картографик моделда СО2 ажралиб чиқиш жадаллигининг ҳудудий
ўзгариши акс эттирилган.
35-жадвал
СО2 ажралиб чиқиш жадаллигини баҳолаш шкаласи ва
тарқалиш майдонлари (Гапонюк, Малахов, 1985)
Гуруҳлар Жадаллик Кўрсаткичлар Тарқалиш
даражаси градацияси майдони, %
1 Жуда кучсиз 0-5 17,6
2 Кучсиз 5-10 59,4
3 Ўртача 10-15 23,0
158

