Page 174 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 174

Юқорида  келтирилган  картографик  моделдан  кўриниб
               турибдики, ҳудуд тупроқлари нафас олиш жадаллиги бўйича кучсиз

               ва      ўртача       гуруҳларга          мансублиги          билан        тавсифланади.
               Тупроқларнинг  нафас  олиш  жадаллигини  ҳудудий  ўзгаришидаги
               аҳамиятли  фарқлар  ишлов  берилган  тупроқларда  кечувчи  микроб

               пулларини метаболик потенциалини паст бўлиши билан изоҳланади.
               Яратилган  картографик  моделлар  ерлардан  қишлоқ  хўжалигида
               фойдаланишнинг таъсирини аниқлаш имконини яратади.


                     6.5-§ ТЭБҲИК асосида тупроқларнинг умумий биологик
                           фаоллигини тавсифловчи картографик модели
                      Тадқиқот объекти тупроқларининг умумий биологик фаоллиги

               даражасини  баҳолаш  мақсадида  ТЭБҲИК  қийматининг  ўзгариши
               акс эттирилган картографик модели яратилди.
                      ТЭБҲИК  қиймати  ерлардан  қишлоқ  хўжалик  фойдаланиш

               характери,  тупроқ  қоплами  структураси  хусусиятлари  ва  тупроқ
               пайдо  қилиш  шароитларига  боғлиқ  равишда  ўзгаради.  Ушбу
               картографик моделдан кўриниб турибдики, ўрганилган тупроқларда
               ТЭБҲИК  қиймати  жуда  кенг  миқдорларда,  яъни  жуда  юқоридан

               тортиб жуда пастгача ўзгаради (36-жадвал ва 43-расм).


                                                                                              36-жадвал
                    ТЭБҲИК асосида тупроқнинг умумий биологик фаоллиги
                                     даражасини баҳолаш шкаласи, %

                     Гуруҳлар          Фаоллик                ТЭБҲИК                 Тарқалиш

                                       даражаси           градацияси, %             майдони, %
                                      Жуда юқори                                           0,1
                                         Юқори                   61-80                     2,1

                                         Ўртача                                            5,3
                                           Паст                  21-40                    84,0

                                       Жуда паст                  ˂20                      8,4
















                                                            160
   169   170   171   172   173   174   175   176   177   178   179