Page 167 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 167
Келтирилган маълумотларга кўра,ўрганилган ҳудуд
тупроқларида гумуснинг тарқалишини тавсифловчи картографик
моделдан яққол кўриниб турибдики, ҳудуднинг асосий майдони
тупроқлари гумус билан кам таъминланган, демак, бу тупроқларнинг
умумий биологик фаоллиги даражасининг ҳам паст бўлишига олиб
келади. Чунки, тупроқдаги гумус биологик жараёнларнинг
боришида асосий энергетик материал ҳисобланади.
6.2-§ Ўрганилган ҳудуд тупроқларида аммонификаторлар
миқдорининг тарқалиши тавсифловчи картографик модели
Монографиянинг олдинги бўлимларида таъкидланганидек,
тупроқнинг микробиологик фаоллиги – тупроқ таркибида мавжуд
бўлган микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти жараёнлари
комплексидан ташкил топган бўлиб, ушбу жараённинг амалга ошиш
жадаллиги бевосита тупроқнинг унумдорлиги ва экинлар
ҳосилдорлигининг потенциал индикатори сифатида ўрин тутади.
Шу боис, ҳозирги вақтда антропоген омилнинг тупроққа таъсир
даражаси ортиб бораётган шароитда тупроқ унумдорлигини қайта
тиклаш ва ошириш мақсадида тупроқнинг биологик фаоллиги,
жумладан микроорганизмлар миқдорини мониторинг қилиш
долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Яратилган картографик модел асосида ҳудуд тупроқлари
Звягинцев (1978) шкаласига мувофиқ аммонификаторлар миқдори
билан таъминланиш даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинди, ҳудуднинг
73,1% майдонини жуда кам таъминланган, 26,0 % кам
таъминланган, атиги 0,9 % ўртача таъминланган тупроқлар ташкил
қилади (33-жадвал ва 39-расм).
33-жадвал
Сурхондарё воҳасида тарқалган тупроқларнинг устки
қатламида аммонификаторлар миқдорининг
ттаъминланганлик даражаси ва тарқалиш майдонлари (%)
Гуруҳлар Таъминланиш Аммонифика- Тарқалиш
даражаси торлар сони, майдони %
млн/г
1 Жуда кам <1 73,1
2 Кам 1-2 26,0
3 Ўртача 2-5 0,9
153

