Page 163 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 163

ВИ-Боб. ГЕОАХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА

               ТУПРОҚ БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИНИНГ ИНФОРМАТИВ
             КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ КАРТОГРАФИК МОДЕЛЛАРИНИ
                                                    ЯРАТИШ

                   Тупроқнинг  биологик  фаоллиги  билан  боғлиқ  жараёнлар

            тупроқ  унумдорлигини    ўрганиш  асосларидан  биридир.  Тупроқ
            қоплами ҳолати ҳақидаги тасаввурни дала шароитида олиб борилган
            анъанавий тадқиқотлар беради. Лекин, бу тарзда тузилган хариталар

            ҳар  доим  ҳам  аниқ  ва  замонавий  маълумотни  бермайди.  Бундан
            ташқари,  хариталаш  учун  сарф  бўладиган  оғир  меҳнат  ва  юқори
            ҳаражатлар  турли  деградация  жараёнларини  доимий  динамикада
            кузатиб  туриш  имконини  бермайди.  Ҳозирги  вақтга  келиб

            замонавий  дастурлар  фаол  тарзда  жорий  қилинишига  боғлиқ
            равишда маълум ҳудудни мониторинг қилиш орқали қамраб олиш,
            деградация  жараёнларини  аниқлаш,  динамикасини  баҳолаш  ва

            тупроқ  қопламининг  ҳозирги  ҳолати  ҳақида  объектив  маълумот
            олиш имконини беради.
                   Мамлакатимизда йирик масштабли тупроқ хариташунослигини
            модернизация  қилиш  муаммоси  анча  илгари  олимлар  олдига

            қўйилган.  Ишлаб  чиқариш  амалиётидаги  умумқабул  қилинган
            ғояларни  акс  эттирувчи  охирги  меъёрий  ҳужжат  30  йил  илгари
            яратилган.  Бу  давр  мобайнида  ижтимоий-иқтисодий  шароитлар

            тубдан ўзгарди, тупроқ маълумотларига оид янги вазифа ва талаблар
            вужудга келди, тупроқ-хариташунослиги ишларини ташкил қилиш
            ўзгарди, умуман олганда янги технологиялар вужудга келди. Сўнгги

            йиллардаги          экспериментал            тадқиқотлар          асосан       геоахборот
            технологиялари  имкониятларидан  фойдаланиш  усулларини  ишлаб
            чиқаришга, шунингдек, адаптив-ландшафт деҳқончилигини тупроқ-

            хариташунослиги  бўйича  асослаш,  тупроқ  қопламини  агроген
            трансформациясини  ўрганишга  қаратилган  [3.84;  372-378-б.;  3.21;
            52-б.].
                   Тупроқнинг  турли  элементларини  турли  дастурлар  ёрдамида

            хариталашда,  яъни  геоахборот  технологиялар  асосида  тупроқ
            биологик         фаоллигининг            энг     информатив           кўрсаткичларини
            хариталашда            нанотехнологияларга               асосланган          картографик

            моделларни яратиш услубидан фойдаланиш мумкин [2.67; 9-10-б.;
            2.37; 117-137-б.; 2.38; 750-753-б.; 3.30; 2.80; 121-142-б.; 3.51; 26-б.;
            3.52; 28-б.].

                                                         149
   158   159   160   161   162   163   164   165   166   167   168