Page 158 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 158
эса етарлича меъёрда солинмайди ва бу гумус заҳирасининг
минерализациясини кучайишига олиб келади.
СО2 ажралиб чиқиш жадаллиги ҳам гумус каби интеграл
кўрсаткич сифатида тан олинган бўлиб [3.14; 69-74-б.; 3.62; 24-б.],
тупроқдаги гетеротроф микроорганизмларининг физиологик
фаоллиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Тупроқнинг метаболик фаоллигини батафсил ўрганиш учун
микрорганизмларнинг қатор физиологик гуруҳлари миқдори ва
таркибини ўрганиш зарур. Тупроқ микроорганизмлари ташқи муҳит
шароитлари ўзгариши таъсирига нисбатан юқори даражада
сезгирлиги туфайли тупроқ ҳолатига биологик ташҳис қўйиш
жараёнида муҳим индикатор ҳисобланади.
Тупроқда кечадиган биокимёвий жараёнларнинг жадаллиги
тупроқ ферментлари фаоллиги билан бошқарилади. Ўрганилган
тупроқларда гидролаза синфига мансуб ферментлари фаоллигини
ўрганиш асосида тупроқ қопламига турли табиий ва антропоген
таъсирлар натижаси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Оксидоредуктаза синфига мансуб ферментлар фаоллигида умуман
бошқа қонуният кузатилади, яъни уларнинг фаоллиги кўпчилик
ҳолларда сезиларсиз ўзгаради.
Биологик фаоллик кўрсаткичининг қишлоқ хўжалигида ердан
фойдаланиш жараёнида ўзгариш даражасини аниқлаш тупроқнинг
биологик ҳаётининг турли томонларини кўрсатувчи кенг кўламли ва
турли хил маълумотлар олиш имконини беради. Бироқ, бунинг учун
умумий биологик фаоллик қанчалик даражада ўзгарганлигини
баҳолаш имконини берувчи ягона кўрсаткич зарур. Шу мақсадда
тупроқ биологияси соҳасидаги етук изланувчилар [2.14; 32-37-б.;
3.11; 349-б.; 2.41; 1499-1505-б.; 1.8; 204-б.; 2.10; 1248-1255-б.]
томонидан таклиф этилган тупроқнинг экологик-биологик
ҳолатининг интеграл кўрсаткичи (ТЭБҲИК) тупроқ-экологик ва
географик тадқиқотларда самарали қўлланилмоқда.
Мазкур услуб ҳар қайси кўрсаткичлар турли бирликларда
ифодаланганлиги туфайли ўзаро солиштиришда қийинчиликлар
юзага келганлиги боис турли хил кўрсаткичларнинг нисбий
қийматларини умумлаштириш имконини беради.
Ўрганилган ТЭБҲИК қийматини ҳисоблашда тоғ жигарранг
тупроқлари кўрсаткичлари юқори бўлганлиги сабабли 100% деб
олинди, қолган тупроқ типлари шунга нисбатан ҳисобланди.
Қуйида келтирилган 29-жадвал ва 35-расмда тоғ ва тоғ олди
тупроқлари умумий биологик фаоллиги тупроқ ҳосил бўлиш
144

