Page 153 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 153
боғлиқликларни корреляция коэффициентини ҳисоблаш орқали
аниқладик.
Тупроқларнинг агрокимёвий, физикавий хоссалари ва
биологик фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғлиқликларни
аниқлаш тупроқ унумдорлигини шаклланишида ҳамда тупроқ ҳосил
бўлиш жараёнларининг бориш механизмини билишда энг муҳим
аҳамиятга эга. Тупроқларда микроорганизмлар миқдори ва гумус
миқдори ўртасидаги корреляция боғлиқлигини ўрганиш уларни
тўғри чизиқли боғлиқликда эканлигини кўрсатди ва тупроқлар
профилидаги биологик жараёнларни умумий боришини
ифодалайди. Гумус ва микроорганизмлар миқдори ўртасидаги
корреляция коэффициенти р=0,85-0,92 оралиғида ўзгариб туради.
Карбонат ангидрид газини ажралиб чиқиши ва ўрганилган
ферментлар фаоллиги тупроқларда кечадиган нафас олиш,
оксидланиш-қайтарилиш ва гумус моддаларини синтези
жараёнларининг йўналишини ифодалайди. Тупроқнинг нафас
олиши (й=0,3049х+0,1938, р=0,92) ва ферментлар фаоллигининг
(й=0,3277х+0,2195, р=0,93) гумус миқдори билан ижобий
коррелятив боғлиқликда эканлиги бундан далолат беради.
Микроорганизмларни ривожланиши учун гумус моддасидан
ташқари бошқа озиқа, жумладан азот, фосфор ва калий элементлари
ҳам катта аҳамиятга эга. Шу боис, ўрганилган микроорганизм
гуруҳларининг миқдори умумий азот (й=10014х+726,71, р=0,87),
фосфор (й=375,16х-40,357, р=0,83) ва калий (й=0,0129х+1,2416,
р=0,74) миқдори билан ижобий коррелятив боғлиқлик аниқланди. Бу
ҳолатни микроорганизмлар ўзининг танасини тузиши учун ушбу
элементлар жуда зарурлиги билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек,
юқорида кўрсатилган элементлар миқдори билан ферментлар
фаоллиги ва тупроқнинг нафас олиши ўртасида ҳам тўғри чизиқли
боғлиқлик мавжуд. Тупроқнинг асосий агрокимёвий хоссалари ва
биологик фаоллиги ўртасида тўғри чизиқли алоқадорликни
мавжудлиги уларни тупроқнинг биологик потенциалини
шаклланишида бевосита таъсир этишини кўрсатади.
Биологик фаоллик тупроқнинг агрокимёвий хоссалари билан
бир қаторда физик хоссаларига ҳам боғлиқдир. Тадқиқот
натижаларига кўра, тупроқнинг биологик фаоллиги ва тупроқнинг
ғоваклиги ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланди. Ўрганилган
тупроқларда ғоваклик ва микроорганизмлар ўртасидаги корреляция
коэффициенти р=0,67 дан р=0,86 оралиғида ўзгариб турди.
139

