Page 149 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 149

асосан устки қатламларда кузатилади ва 100г тупроқда 1,10-1,38 мг
            пурпургалин  бўлса,  лёссларда  шаклланган  тўқ  тусли  бўз

            тупроқларнинг устки қатламида 3,00-3,41 мг пурпургалинни ташкил
            этади. Тоғ жигарранг тупроқлар гумус миқдорига боғлиқ равишда
            ушбу  ферментлар  фаоллиги  анча  юқорилиги  кузатилди.  Тоғ

            жигарранг            карбонатли             тупроқларда            пероксидаза             ва
            полифенолоксидаза  фаоллиги  тупроқ  профили  бўйлаб  100  г
            тупроқда 1,34-5,84 ва 1,50-6,57, тоғ жигарранг типик тупроқларда

            эса 1,70-8,20 ва 2,05-9,80 мг пурпургалин ҳисобида ўзгариб туради.
                   Бўз  тупроқлар  минтақасининг  суғориладиган  тупроқларида
            пероксидаза  ва  полифенолоксидаза  гумус  миқдори,  суғориш
            давомийлиги  ва  тупроқлардан  қишлоқ  хўжалигида  фойдаланиш

            турига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бўз тупроқлар минтақасида тарқалган
            тупроқлар  орасида  эскидан  суғориладиган  ўтлоқи  ва  эскидан
            суғориладиган  ботқоқ-ўтлоқи  тупроқлар  ўрганилган  ферментлар

            фаоллиги юқорилиги кузатилди (33-расм).
                   Чўл  минтақаси  тупроқлари  тоғ  минтақаси  ва  бўз  тупроқлар
            минтақасида шаклланган тупроқларга нисбатан органик моддалар ва
            озиқа  элементлари  билан  кам  таъминланганлиги,  ноқулай

            гидротермик режимга эгалиги туфайли микроорганизмлар ҳам суст
            ривожланган.  Бу  эса  фенолоксидазалар  фаоллиги  анча  паст
            бўлишига олиб келади (28-жадвал).

                    Юқорида           таъкидлаб          ўтилганидек,            пероксидаза           ва
            полифенолоксидаза  ферментлари  фаоллигини  ўрганиш  тупроқда
            гумус  моддаларини  парчаланиши  ва  синтези  жараёнларининг

            йўналиши  ҳақида  тасаввурга  эга  бўлиш  имконини  беради  ва
            уларнинг нисбати бўйича гумификация коэффициентини ҳисоблаш
            чиқиш  мумкин.  Гумус  моддаларини  синтезини  амалга  оширувчи

            полифенолоксидаза  ферменти  фаоллигини  ортиши  гумификация
            коэффициентини  ошишига,  гумус  моддаларини  парчаланишини
            характерловчи пероксидаза ферменти фаоллигини ортиши эса уни
            камайишига олиб келади. Гумификация коэффициенти ўрганилган

            тупроқларда  кенг  миқдорларда,  яъни  0,6-2,3  оралиғида  ўзгариб
            туради.







                                                         135
   144   145   146   147   148   149   150   151   152   153   154