Page 152 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 152

фаоллиги  умумий  микробиологик  фаоллик,  гумус  ва  озиқа
               моддалари миқдори ортиши билан ошиб боради ва табиий равишда

               қуйи қатламлар  томон камаяди.  Бироқ, ферментлар  фаоллигининг
               қуйи  қатламлар  томон  камайиши  микроорганизмлар  миқдорига
               нисбатан  аста-секин  камаяди  ва  тупроқ  биологик  фаоллигининг

               барқарор  кўрсаткичи  эканлигидан  далолат  беради.  Деярли  барча
               ферментларнинг  йил  мавсумлари  бўйича  динамикаси  ҳам
               сезиларсиз бўлса, пероксидаза ва полифенолоксидаза ферментлари

               қатор  омилларга,  яъни  тупроққа  органик  моддаларнинг  тушиши,
               ҳарорат, намлик, аэрация режими ва бошқаларга боғлиқ ҳолда жуда
               ўзгарувчан  эканлиги  кузатилди.  Тупроқларнинг  эрозияланиш  ва
               шўрланиш  даражасини  ортишига  боғлиқ  равишда  ферментлар

               фаоллиги ҳам ўзгаради.
                      Шундай қилиб, ўрганилган ҳудуд тупроқларининг ферментлар
               фаоллиги тупроқ-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг

               генетик  хусусиятларини  ифодалайди.  Кам  ўрганилган  тадқиқот
               ҳудуди тупроқларида комплекс-тизимли тадқиқотларни олиб бориш
               тупроқларнинг  ферментатив  фаоллигининг  экологик-генетик
               алоқадорлигини  ва  тупроқ  жараёнларида  уларнинг  функционал

               аҳамиятини чуқурроқ очиб бериш имконини беради.

                  4.4-§ Тупроқнинг биологик потенциалининг шаклланишида

               унинг агрокимёвий ва агрофизикавий хоссаларининг аҳамияти

                      Биологик  фаоллик  тупроқнинг  кўп  омилли  ва  функционал
               тавсифларидан бўлиб, у қатор омилларга боғлиқ равишда ўзгаради.

               Кўпгина тадқиқотчилар томонидан биологик фаолликка тупроқнинг
               физикавий,  кимёвий,  сув-иссиқлик  хоссалари,  микрофлоранинг
               миқдори  ва  таркиби  катта  таъсир  кўрсатиши  таъкидланган  [3.69;

               190-б.; 2.89; 75-76-б.; 2.55; 260-б.].
                       Олинган  маълумотларга  кўра,  тупроқ  микрорганизмлари
               миқдори,  ферментлар  фаоллиги  ва  тупроқнинг  нафас  олиш
               жадаллиги биотик (гумус, озиқа элементлари, шўрланиш, эрозия ва

               бошқалар)  омилларга  ўзаро  боғлиқликда  эканлиги  кузатилди.
               Буларнинг ичида тупроқни органик моддалар ва озиқа элементлари
               билан таъминланганлиги муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шунинг

               учун,  биз  тупроқдаги  микроорганизмлар  миқдори,  ферментлар
               фаоллиги  ва  тупроқнинг  нафас  олиш  жадаллиги  билан  тупроқ
               унумдорлигининг  асосий  диагностик  кўрсаткичлари  ўртасидаги

                                                            138
   147   148   149   150   151   152   153   154   155   156   157