Page 157 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 157
орқали тупроқ биологик фаоллигини тўлиқ ва ишончли баҳолаш
мумкин [2.14; 32-37-б.; 3.27; 23-б.; 1.8; 204-б.].
5.2-§ Тупроқларнинг экологик-биологик ҳолатининг интеграл
кўрсаткичлари орқали унинг умумий биологик фаоллиги
даражасини баҳолаш
Тупроқлар диагностикаси ва индикациясида биологик
услублардан фойдаланиш тупроқнинг умумий ҳолатини
тавсифлашда ва уни унумдорлигини баҳолашда катта аҳамиятга эга
ҳисобланади. Бунда энг информатив кўрсаткичлар тупроқ биологик
фаоллигининг шаклланишига таъсир этувчи қатор абиотик, биотик
ва антропоген омилларни бир бутун қилиб бирлаштиради. Уларни
умумий кўрсаткичга бирлаштириш тупроқнинг биологик хоссалари
мажмуига антропоген таъсирнинг даражасини ва биологик фаоллик
даражасини баҳолашда мантиқий жиҳатдан тугалланиши
ҳисобланади [1.8; 204-б.; 3.28; 350-б.].
Гумус миқдори ҳар доим ҳам тупроқларнинг биологик
фаоллиги даражасини аниқлашда фойланилмайди. Аммо, у қатор
тупроқ хоссаларини ўзида бирлаштиришини, тупроқ биотасининг
таркиби ва фаоллиги, биокимёвий жараёнларнинг жадаллигига
боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, қолаверса генетик барқарор
кўрсаткич бўлганлиги сабабли тупроқнинг биологик фаоллигини
ўзгариш даражасини аниқлаш ва баҳолашда уни қўллаш мақсадга
мувофиқ ва информатив ҳисобланади.
Ўрганилган тупроқларда гумус миқдори ўртача 0,68-4 %
оралиғида ўзгариб туради. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши ва
деградация жараёнлари туфайли тадқиқот объекти тупроқларида
гумуснинг камайиши, дегумификацияси кузатилмоқда.
Дегумификация жараёни етарлича батафсил ўрганилган [2.98;
12-20-б.; 3.27; 23-б.; 2.25; 201-210-б.], унинг асосий сабаби тупроққа
органик моддаларнинг тушиши балансининг бузилиши ва унинг
трансформацияси [2.14; 32-37-б.] ҳисобланади. Кўпгина
тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, тупроқлар ҳайдалганда гумуснинг
лабил шакли жадал минераллашади. Унинг улуши камайгани сайин
гумуснинг инертлиги ошади ва кам йўқотилади, барқарор
мувозанатга етгунга қадар узоқ муддат тупроқдаги органик модда
миқдори ўзгаришсиз қолиши мумкин, бироқ табиий ҳолатдагидан
паст бўлади [2.9; 140-149-б.].
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қисқа ротацияли
бошоқли-чопиқ талаб бозорда эҳтиёж кўп бўлган экинлар экилади,
табиийки органик ўғитлар деярли қўлланилмайди, минерал ўғитлар
143

