Page 156 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 156
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ўрганилган ҳудуд
тупроқлари унумдорлик даражасини баҳолашда тупроқ
диагностикаси ва индикациясининг микробиологик ва биокимёвий
услубларидан фойдаландик.
Тупроқларнинг биодиагностикасини ишлаб чиқиш мақсадида
Сурхондарё вилояти деградацияга учраган тупроқларининг
шаклланиш қонуниятларини аниқлаш учун ҳудуднинг
геоморфологик ва гидрогеологик шароитларига боғлиқ бўлган
регионал шароитлари ва зоналлик омилларига кўра тупроқларнинг
эрозияланганлик ва шўрланганлик хусусиятлари, қолаверса, ҳудудда
вертикал ва горизонтал зоналлик қонунияти бўйича тарқалган тоғ,
бўз тупроқлар ва чўл минтақаси тупроқларининг асосий генетик
гуруҳларининг хосса-хусусиятлари ва биологик фаоллигини
деградация жараёнлари таъсирида ўзгаришини ўрганилди.
Тупроқларнинг микробиологик ва биокимёвий тавсифи тупроқ
биодиагностикасининг энг мураккаб бўлимларидан бири
ҳисобланади. Тупроқ таркибидаги органик моддалар миқдори,
тупроқ намлиги, ҳарорати, рНи ва бошқаларга боғлиқ ҳолда тупроқ
биологик хоссаларининг ўзгариши натижасида микрофлоранинг
сони, таркиби ва фаоллиги ўзгаради, тупроқда кечадиган
биокимёвий жараёнлар бузилади, буларнинг барчаси тупроқ
унумдорлиги даражасини ўзгаришида ўз ифодасини топади.
Тупроқ унумдорлигида тупроқ микроорганизмлари ва
ферментлари катта рол ўйнайди. Айниқса, ўсимликлар учун озиқа
моддалари ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган гумификация ва
тупроқ унумдорлигини ошиши билан боғлиқ бўлган
аммонификация, нитрификация, азотфиксация, целлюлозанинг
парчаланиши, мой кислотали бижғиш, оксидланиш-қайтаралиш
жараёнлари бошқалар жуда муҳим ҳисобланади.
Мазкур жараёнларнинг жадаллигига кўра тупроқ ҳолатини
индикациясини ўтказиш ва уларнинг йўналишини тавсифлаш
мумкин. Шу сабабли тупроқ биотаси, нафас олиш жадаллиги ва
ферментлар фаоллиги каби комплекс кўрсаткичлар иштирокида
борадиган биологик жараёнларнинг хусусиятларини англаш тупроқ
унумдорлигини сақлаш ва ошириш имконини беради. Шу муносабат
билан тупроқ биологик фаоллигининг асосий кўрсаткичлари, яъни
гумус, микрофлоранинг экологик-трофик гуруҳлари миқдори,
оксидловчи-қайтарувчи (каталаза, пероксидаза ва
полифенолоксидаза) ва гидролитик (уреаза, фосфатаза, инвертаза)
ферментлар фаоллиги, тупроқ нафас олиш жадаллигини ўрганиш
142

