Page 154 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 154
Шунингдек, умумий ғоваклик ва ферментлар ўртасида юқори
корреляция коэффициенти р=0,74-0,90 оралиғида тебраниб туради.
Тупроқдан СО2 газини ажралиб чиқиш жадаллиги бўйича
микрофлорани фаолияти ҳақида фикр юритиш мумкин, бунга боғлиқ
ҳолда тупроқни нафас олиши билан микроорганизмлар миқдори
р=0,95 (й=0,0048х+2,6388) ўртасида ижобий боғлиқлик мавжудлиги
кузатилди.
Замбуруғлар миқдорининг пероксидаза фаоллиги билан
тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқликдалиги р=0,96
(й=0,0937х+0,963), бу гуруҳ микроорганизмларини пероксидаза
ферментини ҳосил бўлишида иштирок этиши ҳақидаги фикрни
тасдиқлайди. Актиномицетлар мустаҳкам фенол бирикмаларини
парчаланишини таъминлайдиган, гумус таркибига кирувчи фаол
оксидловчи-қайтарувчи ферментларни ҳосил қилади, бунга мос
равишда актиномицетлар миқдори ва полифенолоксидаза фаоллиги
р=0,94 (й=0,071х+0,6855) ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланди.
Юқори корреляцион боғлиқлик, шунингдек каталаза фаоллиги ва
микроорганизмлар миқдори ўртасида кузатилди (р=0,80 дан р=0,94
гача).
Юқорида келтирилган маълумотларни кўрсатишича, тупроқнинг
агрокимёвий ва агрофизикавий хоссалари тупроқнинг биологик
потенциалини шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Биринчидан,
тупроқнинг ушбу хоссалари ўсимлик, микроорганизм ва ферментлар
фаолияти учун керакли бўлган трофик шароитларини белгилайди.
Тупроқнинг агрокимёвий ва физикавий хоссаларининг мақбул
кўрсаткичларида микроорганизм ва ўсимликлар ривожланиши учун
қулай шароит яратилади, бунинг натижасида эса, табиий равишда
тупроққа кўп миқдорда биомасса тушади. Иккинчидан, тупроқнинг
агрокимёвий кўрсаткичлари, айниқса, сингдириш комплекси, рН ва
гумус миқдори сезиларли даражада микроорганизмлар фаоллиги ва
ферментларни тупроққа иммобилизациясини оширади. Кўриниб
турибдики, тупроқнинг агрокимёвий ва физикавий хоссалари биологик
фаолликни шакллланиши ва йўналишида кўп томонлама таъсир
кўрсатади.
Демак, тупроқларнинг биологик фаоллиги билан уларнинг
генетик хусусиятлари ўртасидаги аниқланган коррелятив
боғлиқликлар тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари йўналишини
диагностика қилишда биологик тест сифатида фойдаланиш имконини
беради.
140

