Page 155 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 155

В-Боб. ТУПРОҚ ЭКОЛОГИК-БИОЛОГИК ҲОЛАТИНИНГ

              ИНТЕГРАЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УМУМИЙ БИОЛОГИК
                              ФАОЛЛИГИ АСОСИДА ТУПРОҚЛАР
                                        БИОДИАГНОСТИКАСИ


                   5.1-§ Тупроқ биодиагностикасининг айрим аспектлари

                   Замонавий  тупроқ  диагностикаси  тупроқ  морфологияси,

            кимёси, физикаси, минералогияси ва биологияси маълумотларидан
            фойдаланилган  ҳолда  тупроқшуносликнинг  барча  бўлимлари
            ютуқларида  қўлланилмоқда.  Тупроқнинг  физикавий  ва  кимёвий
            хоссалари  нисбатан  консерватив  белгилардан  бўлиб,  тупроқнинг

            «хотираси» ҳисобланади. Тупроқ биологияси ўзгарувчан («тупроқ-
            вақт»,  «тупроқ-ҳаёт»)  хоссаларидан  бўлиб,  тупроқнинг  ҳозирги
            ҳолатини тавсифловчи индикатори ҳисобланади.

                    Тупроққа табиий ва антропоген таъсирнинг кучайиши табиий
            экотизимларга  деградация  жараёнларининг  таъсирини  ўз  вақтида
            аниқлаш услубларини яратишни тақозо этмоқда  [3.10; 39-б.].
                     Кейинги  йилларда  деградация  жараёнлари  туфайли  Ер

            шарининг  турли  ҳудудларида  тупроқ  унумдорлиги  кескин
            пасаймоқда.  Шу  боис,  ҳозирги  кунда  деградацияга  учраган
            тупроқлар  унумдорлигини  баҳолаш  ва  тупроқ  умумий  ҳолатини

            тавсифлашнинг  диагностикаси  ва  индикацияси  услубларидан
            фойдаланиш мақсадга мувофиқдир [2.22; 86-б.].
                    Тупроқ унумдорлигини баҳолашда биологик омиллар кўпроқ

            эътиборни  тортади.  Шунинг  учун  тупроқ  унумдорлиги  даражаси
            диагностикаси  ва  индикациясида  биологик  –  ботаник,  зоологик,
            микробиологик  ва  биокимёвий  тадқиқотларни  олиб  бориш

            зарурлиги  олимлар  томонидан  таъкидланган.  Бу  тамойил  генетик
            тупроқшунослик  намоёндалари  (В.В.Докучаев,  П.А.Костычев,
            С.П.Костычев, Н.А.Димо, В.Н.Сукачев, Б.Б.Полынов, Н.П.Ремезов
            ва бошқалар) томонидан анча олдин кўрсатиб ўтилган.

                   Тупроқларнинг  биологик  хоссаларини  комплекс  ўрганиш
            тадқиқот  ҳудудининг  кам  ўрганилган  ўзига  хос  хоссаларга  эга
            тупроқлари унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш имконини беради,

            шунингдек  арид  тупроқ  ҳосил  бўлиш  шароитида  қишлоқ
            хўжалигини  ривожлантиришнинг  биологик  асосларини  ишлаб
            чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.



                                                         141
   150   151   152   153   154   155   156   157   158   159   160