Page 147 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 147
ва тақирсимон-ўтлоқи (28-кесма) тупроқлари кесмаларининг қуйи
қатламларида карбонатлар миқдорига мос равишда каталаза
фаоллиги бирмунча ортиши кузатилди.
Воҳанинг чўл минтақаси тупроқлари орасида янгидан
3
ўзлаштирилган чўл ўтлоқи тупроқлар (2,1-1,3-1,8 см О2/1г тупроқда
3
1 мин), суғориладиган ўтлоқи қумли чўл (1,9-1,2-1,5 см О2/1г
тупроқда 1 мин) тупроқларида каталаза нисбатан кам фаолликка
эгалиги кузатилди.
Йил мавсумлари бўйича каталаза фаоллиги йил давомида
гидротермик (ҳарорат ва намлик) шароитлар бир хил эмаслиги билан
изоҳланади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қурғоқчил
шароитларга чидамлилиги туфайли каталаза бошқа ферментларга
нисбатан ёзги даврларда ҳам юқори фаоллигини сақлаб қолади.
Пероксидаза и полифенолоксидаза. Фенолоксидаза–
ферментлари тупроқда органик ва ноорганик моддалар
трансформацияси реакцияларида иштирок этади. Ушбу
ферментларни кўпгина изланувчиларнинг тадқиқотлари ўрганилган
[3.68; 180-б.; 2.62; 110-113-б.; 3.75; 21-б.; 3.76; 42-б.].
Фенолоксидазалар гумификация жараёнида муҳим роль ўйнайди ва
турли органик бирикмаларни парчалаш билан бирга тупроқда ҳимоя
вазифасини бажаради [2.69; 1363-1368-б.].
Фенолоксидазалар гуруҳига пероксидазава полифенолоксидаза
киради. Полифенолоксидаза ва пероксидаза ферментлари
тупроқдаги гумификация жараёни жадаллигининг кўрсаткичи бўлиб
хизмат қилади [2.65; 55-59-б.; 2.51; 122-125-б.].
Фенолоксидазаларнинг тупроқда гумус моддаларини
минерализацияси ва синтезидаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда
биз тадқиқотларимиз давомида ушбу ферментлар фаоллигининг
тупроқ типи ва типчалари, йил фасллари бўйича ўзгариш
қонуниятлари, уларга деградация жараёнларининг таъсири
ўрганилди.
Ўрганилган тоғ оди ва тоғ тупроқларида пероксидаза ва
полифенолоксидаза юқори қатламлардан қуйи қатламлар, шимолий
экспозиция тупроқларидан жанубий экспозиция тупроқлари,
ювилиб тўпланган тупроқлардан ювилмаган ва ювилган тупроқлар
томон камайиб боради (33-расм).
133

