Page 144 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 144
унумдорлик даражаси ва инсонларнинг хўжалик фойдаланиши
билан боғлиқлиги кузатилди. Фосфатаза фаоллигидан тупроқларни
фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда диагностик
кўрсаткич сифатида фойдаланиш мумкин.
Каталаза. Тупроқдаги оксидланиш жараёнларининг бориш
жадаллигининг кўрстакичлари бири – каталаза ферменти
ҳисобланади. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрича, каталаза
ферменти энг чидамли ва табиатда кенг тарқалган ферментлардан
ҳисобланади, шунинг учун қайсидир даражада тупроқ ҳолатини
тавсифлайди.
Ўзбекистон тоғ ва тоғ олди эрозияланган тупроқларида
каталаза фаоллигини ўрганишга бағишланган илмий изланишлар
Г.М.Набиева [3.46; 30-б.] ва бошқалар томонидан олиб борилган.
Тадқиқотчилар томонидан каталаза фаоллиги тупроқларнинг
вертикал минтақаланиши, эрозияланиш даражаси ва қиялик
экспозицияси, шунингдек тупроқ ҳосил қилувчи она жинслар
таркибига боғлиқ бўлиши айтиб ўтилган.
Бизнинг тадқиқотларимизда ҳам шунга ўхшаш маълумотлар
олинди, яъни каталаза ферменти фаоллиги юқорида келтирилган
омилларга боғлиқ равишда тоғ ва тоғ олди тупроқларида турлича
ўзгариб турди.
Учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз
тупроқларда каталаза фаоллиги жуда пастлиги кузатилди ва бу
кўрсаткич тупроқ профили бўйлаб 0,11-1,26 см О2/1г тупроқда 1
3
минут оралиғида ўзгариб туради (32-расм).
Лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларда каталаза
фаоллиги бирмунча юқори бўлиб, тупроқ профили бўйлаб 0,38-2,41
3
см О2/1г тупроқда 1 минут оралиғида тебраниб туради. Тоғ
жигарранг тупроқлари органик ва озиқа моддалари билан яхши
таъминланганлиги боис микробиологик жараёнлар фаол боради. Бу
эса тўқ тусли бўз тупроқларга нисбатан каталаза фаоллиги ошишига
олиб келади. Лекин, тоғ жигарранг карбонатли тупроқларнинг
профили бўйлаб қуйи 30-50 ва 50-70 см қатламларида устки
қатламларига нисбатан каталаза фаоллиги бирмунча ошганлиги
кузатилди. Қуйи қатламларда карбонатларнинг ошишини қатор
тадқиқотчилар тупроқдаги карбонатлар миқдори билан боғлайди
[3.35; 327-335-б.; 2.26; 1-15-б.]. Бундан ташқари карбонатли
тупроқларнинг каталитик фаоллиги газометрик усулда аниқланганда
реакция натижасида ҳосил бўладиган газнинг умумий миқдори,
130

