Page 141 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 141

Суғориладиган               15-30          0,16          0,12           0,13
                           ўтлоқи қумли чўл             30-50          0,13          0,09           0,11
                             тупроқ, кучсиз             50-70          0,12          0,09           0,10
                               шўрланган
                                                  Жарқўрғон тумани
                28              Эскидан                 0-15           0,16          0,12           0,13
                             суғориладиган              15-30          0,14          0,10           0,12
                          тақирсимон- ўтлоқи            30-50          0,13          0,09           0,11
                             тупроқ, ўртача             50-70          0,10          0,07           0,08
                               шўрланган


                  Янгидан  ўзлаштирилган  чўл-ўтлоқи,  суғориладиган  ўтлоқи
            қумли  чўл  ва  эскидан  суғориладиган  тақирсимон-ўтлоқи

            тупроқларда уреаза фаоллиги анча пастлиги кузатилди.
                  Чўл  минтақаси  тупроқлари  органик  ва  озиқа  элементлари
            миқдори          билан       кам      таъминланганлиги,              турли       даражада
            шўрланганлиги  уреаза  ферменти  фаоллигининг  сусайишига  олиб

            келади.
                    Умуман олганда, ўрганилган тупроқларнинг уреаза фаоллиги
            тупроқларнинг  эрозияланганлик  ва  шўрланганлик  даражасига,

            физикавий-кимёвий  хоссалари  ва  генетик  хусусиятларига  боғлиқ
            ҳолда турли фаолликни намоён қилади.
                    Фосфатаза.  Тупроқларнинг  фосфатаза  фаоллиги  муайян

            тупроқ-иқлим шароитларида шаклланган тупроқ типларида турлича
            миқдорларда  ўзгариб  туради.  Фосфатаза  ферменти  тупроқдаги
            органик  фосфорни  минерализация  қилибгина  қолмай,  балки
            минерал шаклдаги азотнинг ўсимлик илдизлари етиб боришини ҳам

            таъминлайди.  Шунинг  учун  кўпгина  тадқиқотчилар  томонидан
            фосфатаза  фаоллиги  тупроқдаги  органик  ва  минерал  шаклдаги
            фосфор ҳамда тупроқ рНи ўртасида ижобий корреляцион боғлиқлар

            мавжудлиги аниқланган [3.14; 275-б.; 3.69; 190-б.].
                   Олинган натижаларга кўра, ўрганилган тоғ тупроқлари орасида
            энг  юқори  фосфатаза  фаоллиги  тоғ  жигарранг  типик  тупроқларда
            кузатилди ва тоғ жигарранг 5,20-7,20 мг Р2О5 10г тупроқда 24 соат

            оралиғида ўзгариб турди (31-расм).
                    Тоғ жигарранг карбонатли ва турли она жинсларда шаклланган
            тўқ  тусли  бўз  тупроқларнинг  фосфатаза  фаоллиги  ўртасида  катта

            фарқланишлар  кузатилмайди.  Чунки,  ушбу  тупроқлар  ҳаракатчан
            фосфор (4,35-18,26 мг/кг) билан кам ва жуда кам таъминланган.



                                                         127
   136   137   138   139   140   141   142   143   144   145   146