Page 164 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 164
Бу услубга кўра интерфаол картографик моделни яратиш
жараёни, тадқиқотлар объектини ўсимлик дунёсини турли
туманлигини, иқлим шароитини ўзига хос хусусиятларини,
рельефини нотекислигини, ўрганилаётган худуд тупроқларининг
биологик фаоллиги (БФ) кўрсаткичларини маконга оид ўзгаришини
инобатга олиш лозим. Шунинг учун картографик моделини
шакллантиришда фойдаланиладиган материаллар икки ахборот
блокига бўлинади:
1. “Ташқи” ахборот – СРТМ рельефнинг рақамли модели
маълумотлари асосида олинган маълумотлар тўплами.
2. Таълим берувчи термалар – дала ва лаборатория–таҳлилий
тадқиқотлар шароитида шаклланган тупроқнинг хосса-хусусиятлари
бўйича олинган (фактик) маълумотлар мажмуи.
Картографик моделнинг асоси ҳисобланувчи “Ташқи” ахборот
блоки хақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. СРТМ (Шуттле радар
топограпҳиc миссион) Ер шари рельефининг рақамли моделини
шакллантириш учун маълумотлар тўпловчи халқаро миссия
ҳисобланади. СРТМ маълумотларига асосан тадқиқотлар олиб
борилган ҳудуднинг рақамли учламчи модели олинган бўлиб, ушбу
модель ер юзасини шаклига (ўртача эгрилик), қиялик нишаблиги
(градиент) даражасига қуёш билан ёритилганлигига кўра
таснифланади. Намликни тақсимланиши рельеф шаклланишининг
бир неча шакллари (микро-, мезо- ва макрорельеф) билан боғлиқ
бўлганлиги сабабли, уларнинг морфометрик кўрсаткичлари ҳар
бири учун алоҳида баҳоланади [2.67; 9-10-б.; 2.37; 750-753-б.].
Иккинчи ахборот блоки – “таълим берувчи термалар”
ҳисобланиб, дала ва лаборатория–таҳлилий тадқиқотлар шароитида
олинган тупроқ маълумотларидан иборат. Бу блок аниқ географик
координатлари аниқланган нуқталардаги тупроқнинг устки
қатламидаги гумус ва аммонификаторлар миқдори, тупроқ
ферментларининг фаоллиги (инвертаза, фосфатаза, уреаза, каталаза)
ва тупроқнинг нафас олиш жадаллиги тўғрисидаги маълумотлар
ташкил қилади.
Рақамли картография – замонавий тадқиқотлар олиб
боришнинг зарурий қисми ҳисобланади. Унинг тезлик билан
ривожланиши ва фаол қўлланилиши тупроқ қопламини таснифий
хусусиятларини кенгайиши ва янги амалий масалаларни ечишда
интерпретация усулларини зарурияти билан боғлиқдир.
Картографик моделлаштириш, экологик баҳолашда инструмент,
150

