Page 202 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 202
ТОМАС ЖОН САРЖеНТ
бирга, биз ҳаммасини жараён нуқтаи назаридан ёритиб бердик. Энди
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ўтмишда омадсиз тажриба ҳисобга олинган янги моделларни яратиш
имконини берган дейиш мумкин.
эванс ва Хонкапохья: Сиз Ҳансен ва бошқалар билан робаст-
ли бошқарув устида ишлагансиз. Бу сизнинг рационал тахминлар
ва ўрганиш назарияси устида олиб борган ишингиз билан қандай
боғланган?
Саржент: Бу у ва бу билан, шунингдек, текшириш билан боғлиқ.
Ғоя, қарор қабул қилувчи кишини ўз моделидан шубҳаланишга ишон-
тириш ва у тўғри қарор қабул қилиши учун – у бирор бошқа модель
унга керакли натижани беришидан хавотирланган ҳолатда ҳамма чора-
ларни кўришдан иборат.
эванс ва Хонкапохья: Нима учун сиз бу моделни яхши деб ўйла-
япсиз?
Саржент: Рационал тахминлар назарияси сингари ўрганиш наза-
риясида ҳам мотивациялардан бири – иқтисодчининг модели қуйидаги
хусусиятга эга бўлиши лозим: эконометрик мутахассис бирор ишни
моделнинг ичидаги агентлардан яхшироқ бажара олмайди. Бу мезон,
ўтмишда мослашувчан ва бошқа оддий тахминларнинг агентлик схема-
ларига тегишли амалиётни танқид қилиш учун фойдаланилган.
шунинг учун рационал тахминлар назариётчилари агентларни
шартли тахминларни шакллантириш қобилияти билан таъминлади, ма-
салан, мувозанат доирасида олинган чексиз маълумотлар мисолида ўр-
тача ҳисоблаб чиқдилар. албатта, рационал тахминларнинг тегишли
моделида вазият мутлақо бошқача бўлган. Рационал тахминларга ёнда-
шувчи эконометрикачилар кўпсонли тестлардан иборат таҳлиллардан
фойдаланишмайди, бу эса уларнинг моделларини янада қўпол ва оддий
қилиб қўяди (1980-йилларнинг бошларида Боб ва Эд менга нима деган-
лари ёздингиздами: «... сизнинг ҳақиқатномалик даражаси борасидаги
тестларингиз кўплаб яхши моделларни чиқариб юборади).
Робастли бошқарув назариясидан фойдаланиш, бу – агентларимиз
учун эконометрикачиларнинг тажрибаларини қўллаш демакдир. Ғоя,
агент моделнинг ихтисосини нотўғри деб тан олиши ва уни тузатиши
лозимлигидан иборат.
эванс ва Хонкапохья: Бу агентлар ва эконометрикачилар си-
фатида биз ҳам бир вазифани бажараётганимизга ишонч ҳосил
қилиш учун керакми?
Саржент: Ҳа, агент моделнинг нотўғри ихтисослашуви борасидаги
хавотири ҳам, қизиқ миқдорий натижаларга эга бўлган хатти-ҳаракат
202