Page 207 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 207
КРИСТОФеР AЛьБеРТ СИМС
КРИСТОФЕР
AЛьБЕРТ
СИМС ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
1942 йил 21 октябрда Aмериканинг Вашингтон штатида ту-
ғилган. Унинг отаси келиб чиқиши англиялик ва шимолий ирландиялик
бўлиб, онаси яримнасроний яҳудий ва ярим насли инглиз эди. Унинг
амакиси Йель иқтисодчиси Марк Лейзерсон эди. Симс 1963 йилда Гар-
вард университетининг математика йўналишида бакалавр дипломини
олди. Сўнг 1968 йилда Гарвардда Хендрик С.Хаутаккер раҳбарлигида
иқтисод фанлари доктори бўлди. У 1963–1964 йилларда Беркли шаҳ-
ридаги Калифорния университети аспиранти бўлиб фаолият юрит-
ди. Гарвард, Йель университетларида ва 1999 йилдан Принстонда
ўқитувчилик лавозимларида ишлаган.
У карьерасининг энг узун қисмини Принстон университетида ўт-
казди ва 1999 йилдан ҳозирги кунга қадар ўша ерда дарс беради. Симс
Эконометрик жамият аъзоси (1974 йилдан), Aмерика Санъат ва Фан-
лар aкадемияси аъзоси (1988 йилдан) ва Миллий Фанлар aкадемиясининг
аъзоси (1989 йилдан). 1995 йилда у Эконометрик жамият президенти,
2012 йилда Aмерика иқтисодий ассоциацияси президенти бўлган. AҚШ
Миллий Фанлар aкадемияси аъзоси (1989). Ҳозир Симс Нью-Жерсида
истиқомат қилади.
Симс ўзининг тадқиқот йўналишлари бўйича кўплаб муҳим ма-
қолаларни нашр этди: эконометрика, макроиқтисодий назария ва сиё-
сат шулар жумласидандир.
Бошқалар қатори, у эмпирик макроиқтисодиётда вектор авто-
регрессиясини қўллашнинг асосий тарғиботчиларидан бири бўлган.
Бироқ, бундай моделларда сақланиб қолган баъзи тахминлар асим-
птотик тақсимот назариясидан фойдаланган ҳолда нотўғри синов-
дан ўтказилган (Симс, 1980), чунки вақт қаторлари бўйича фақат
20