Page 208 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 208
КРИСТОФеР AЛьБеРТ СИМС
60 та кузатувдан фойдаланган ҳолда модел параметрлари бўйича
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
200 дан ортиқ чекловларни синаб кўриш мумкин эмас (Сарган, 1961).
Шунингдек, у Байес статистикасини ҳимоя қилди, унинг иқтисодий
сиёсатини шакллантириш ва баҳолашда унинг кучи ҳақида баҳс-
лашди.
2011 йил 10 октябрда Кристофер A. Симс Томас Ж. Саргент билан
биргаликда иқтисодиёт фанлари бўйича Нобель мукофотига сазовор
бўлди.
кРИСТОФЕР АЛЬБЕРТ СИМС
БИЛАН СУҲБАТ
кристофер эконометриканинг вақт
кўрсаткичлари ва амалий макроиқтисо-
диёт фанлари бўйича таниқли олимлардан
биридир. кўп сонли ишлари ва ютуқлари
натижасида у Жамият эконометрикаси
президенти бўлган ҳамда Миллий Фанлар
академиясининг аъзосидир. Унинг фан-
га қўшган ҳиссаси шундаки, у вақт кўр-
саткичларини аниқлашда статистик на-
зарияларга ва амалий макроиқтисодиётга
эътибор қаратди. Симс ўз фаолиятини
макроиқтисодиётнинг ўта муҳим муаммо-
ларини ўрганишга бағишлаган. шунинг-
дек, вақт кўрсаткичлари нуқтаи назаридан,
регрессив усулларни ишлаб чиқиш жараёнида эмпирик тадқиқотлар
билан тўлдирди.
Симс вектор-авторегрессив статистик методларнинг фаол ҳимоя-
чиси ва танқидчиси бўлган эди. Унинг олиб борган фаолияти ва бажар-
ган бошқа ишлари шундан далолат берадики, Симс пул-кредит тизими
ва унинг таъсир этувчи оқимларнинг иқтисодий кўрсаткичларга қандай
таъсир этиши борасидаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қилган.
кристофер Симс билан суҳбат унинг кўп сонли кашфиётлари ҳақида
яқинроқ билишга имкон беради. Симснинг соволларга берадиган жа-
вобларидан шуни билиш мумкинки, иқтисодиётда бўлаётган жараён-
ларга ва муаммоларга унинг шахсий қарашлари бор.
Ҳансен: Ўтмишга назар солиб, 1960-йиллар ўртасида сиз ма-
гистратурада Беркли ва Гарвардда таълим олаётган вақтингизда,
20