Page 228 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 228
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
йўналиши бўлган операцион тадқиқотлар бўйича илмий даражага
эришдим. Кейин Карнеги-Меллонга бордим, ўша пайтда бу Карнеги-
Тех эди. Бу кўп тармоқли дастур бўлиб, курсларнинг минимал
талаблари мавжуд. Билмадим, уларда курс талаблари бормиди,
лекин турли йўналишларда маълум миқдордаги имтиҳонларни
топшириш керак эди. Аммо кейин «Иқтисодиёт» соҳасидаги
тадқиқотчиларга қизиқиб қолдим, чунки у ерда ҳаракат бор эди.
Мен аспирантлик давримда Боб Лукас доцент бўлиб ишга кирди.
Мухбир: 60 йилларнинг охирида Карнеги Меллонда жуда қизи
қарли давр бўлган бўлса керак.
Эдвард Кристиан Прескот: Ҳа, албатта. Аслида, мен сунъий
интеллект соҳасига кирмоқчи эдим, чунки у пайтда бу ҳам жуда
қизиқарли соҳа эди. Алан Ню Элл ва Герб Саймоннинг бу соҳадаги
курсларини ҳам ўқидим. Лекин охир-оқибат иқтисодиёт соҳасини
танладим.
Мухбир: Албатта, сиз Финнинг илмий раҳбари бўлганингизни
биламан, аммо вақтга нисбатан номувофиқлик ёки изчиллик нати
жаси ҳақида жуда қизиқяпман. Бошида бу масала устида қандай ишлай
бошлагандингиз? 1975 йилда Бергенда бу натижага эришганингизни
биламан, лекин айнан шу муаммони танлашингизга нима сабаб бўлди ва
нима учун айнан 75 йилда Бергенда тўпландингиз?
Эдвард Кристиан Прескот: Ўзгариш юз берди. Тушундикки,
эски тенгламалар тизими моделларидан фойдаланиб, «Ҳозир нима
қилиш керак?» деган саволни кутиб ўтириш иқтисодиёт тилига
хос эмасди. Бироқ қоидаларни баҳолай олардик. Шундай қилиб,
табиий савол пайдо бўлди: энг яхши қоида қайси? Шу сабабли биз
уни топишга киришдик. Маълум бўлдики, энг яхши қоида мавжуд
эмас экан, чунки сиз олдиндан кўра оладиган ва фикрлайдиган
одамлар билан иш олиб борасиз. Дастлаб, излаган нарсани топа
олмаганимиздан бироз кўнглимиз чўкди, аммо кейинчалик бу
жуда қизиқарли натижа эканини англадик.
Мухбир: Бу ҳақда бирор фикрингиз борми?
Финн Эрлинг Кидланд: Кейин диссертациямда вақтга боғ-
лиқ номувофиқлик муаммосига дуч келдим. Мен тезис мавзусини
226