Page 227 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 227

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         илғор  мақолаларни  ўқишни  буюрди.  Динамик  дастурлашдан
         фойдаланган ҳолда биринчи ФОРТРАН дастуримни ёздим.

                Мен  ишимни  тугатишимга  оз  қолганда,  у  менга  ўзининг
         илмий ёрдамчиси бўлишимни таклиф қилди. Мен у билан бирга
         Карнеги  Меллон  университетига  бордим,  у  бир  йиллик  таътил  олди
         ва  мен  ҳам  бу  соҳада  ўз  ўрнимни  топишим  кераклигини  тушундим.
         Шунинг учун мен фақат Карнеги Меллонга ариза топширдим. Бу
         яна бир катта омад бўлди, чунки Карнеги Меллонда ажойиб илмий-
         тадқиқот дастури бор эди. У ерда турли хил курсларни ўқитиш
         ўрнига сизни  дарҳол илмий мақолалар ёзишга ўргатишади.  Шундай
         қилиб,  мен  биринчи  ва  иккинчи  курс  учун  илмий  мақолалар  ёздим,
         иккаласи  ҳам  нашр  этилди  ва  бу  жуда  яхши  бошланиш  эди.
                Мухбир:  Албатта.  Сиз­чи,  профессор  Прескот,  қандай  бош­
         лагансиз?

                Эдвард Кристиан Прескот: Мен бу соҳага аста-секин кириб
         келдим. Мен Сватмор коллежида шу йўналишда ўқидим ва учинчи
         курсдалигимда фахрий дастурда ўқиётганимда лабораторияларни
         ёқтирмаслигимни  тушундим.  У  ерда  кун  бўйи  жуда  эҳтиёткор
         ва  синчков  бўлиб  ўтиришни  ёқтирмасдим.  Шундай  қилиб,  мен
         математика  бўйича  мутахассис  бўлишга  қарор  қилдим.  Менда
         жуда  яхши  ўқитувчи  бор  эди,  у  муҳандислик  иқтисодиёти  ёки
         менежмент  билан  боғлиқ  муҳандислик  фанлари  бўйича  бир  курс
         ўқитарди.  Унинг  исми  Сем  Карпентер  эди.  Шундай  қилиб,  мен
         операцион  тадқиқотлар  бўйича  илмий  даража  олишга  қарор
         қилдим.  Бу  бошқарув  муаммоларига  математик  воситалар  ва
         моделлаштириш  усулларини  қўллашнинг  янги  йўналиши  эди.
         Кейин мен Карнеги Меллонга бордим, ўша пайтда у Карнеги Тех
         деб  аталарди.  Бу  кўп  тармоқли  дастур  бўлиб,  унда  курсларнинг
         минимал талаблари мавжуд эди. Уларда курс талаблари борлигини
         аниқ  эслай  олмайман,  лекин  турли  йўналишларда  маълум
         миқдордаги имтиҳонларни топширишимиз керак эди. Аммо кейин
         мен  Иқтисодиёт  факультетидаги  таълим  олувчиларга  қизиқиб
         қолдим. Аспирантура таҳсил олаётгнаимда Боб Лукас ҳам шу йили
         доцент сифатида ишга кирди.

                Шундай  қилиб,  мен  бошқарув  муаммоларига  математик
         воситалар  ва  моделлаштириш  воситаларини  қўллашнинг  янги


                                                                                     225
   222   223   224   225   226   227   228   229   230   231   232