Page 230 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 230

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


         ҳаяжонга  солгандир.  Ҳар  ҳолда,  тингловчиларнинг  барчаси
         натижани  нотўғри  деб  ўйлашди  ва  катта  мунозара  бошланди.  Мен,
         албатта, ҳақ эканлигимни билардим. Аммо Ден Фишер, Грегори Чой
         ва Девид Кендрик каби муаммоли масалалар бўйича мутахассис
         бўлган  олимларнинг  буни  нотўғри  деб  ҳисоблашлари,  бу  кашфиёт
         жуда муҳим эканлигини кўрсатарди.

                Мухбир:  Сизнингча,  вақт  изчиллиги  бўйича  натижаларингиз
         кейинги Марказий банк ислоҳотлари учун қанчалик муҳим бўлди?

                Эдвард  Кристиан  Прескот:  Аниқ  билмайман,  лекин  улар
         буни доимо асословчи далил сифатида ишлатишади. Агар биз бу
         ислоҳотларни амалга оширишга оз бўлса-да ҳисса қўшган бўлсак,
         бундан фахрланамиз. Англия банки раҳбари ва Швеция Марказий
         банки  вакиллари  бу  ҳақда  гапиради.  Гринспаннинг  бу  ҳақда
         аниқ  бир  нарса  айтганини  ҳеч  эшитмаганман,  лекин  бошқарув
         кенгашининг кўплаб аъзолари бу ғояларни қатъий ҳимоя қилиша-
         ди ва яхши қоида ҳамда мустақиллик йўналишида ҳаракат қилишга
         ундашади. Шундан сўнг сиз унга амал қилишингиз мумкин.

                Мухбир: Бирор нарса қўшмоқчимисиз?

                Эдвард  Кристиан  Прескот:  Мен  Жанубий  Америкада  бироз
         саёҳат  қилганман  ва  шуни  кузатдимки,  баъзи  мамлакатлар  сизнинг
         қоидаларингизга  амал  қилиш  ёки  сиёсатни  ишончли  қилишга
         ҳали унчалик эътибор қаратишмайди. Бундай мамлакатларнинг
         қанчалик зарар кўраётганини англаш мумкин. Бу жуда ачинарли
         ҳолат.  Ишончини  йўқотган  мамлакатлар  билан  нима  қилиш
         кераклиги  ҳақида  аниқ  бир  фикр  айтиш  осон  эмас.  Шунга  қарамай,
         шаффоф  сиёсат  юритадиган,  кейинги  5  ёки  10  йил  ичида  нима  со-
         дир бўлишини аниқ тасаввур қила оладиган мамлакатлар анча яхши
         аҳволда  бўлишига  ишонамиз. Агар  назариямиз  мамлакатларга
         шуни  тушунтиришга  асос  бўлган  бўлса,  бу  жуда  яхши  натижа
         ҳисобланади.

                Мухбир: Мукофотнинг иккинчи қисми бизнес цикли назариясига
         тегишли.  Фикрингизча,  иқтисодиётнинг  бу  соҳаси  сизнинг  илк
         мақолангиздан кейин қандай ривожланди?

                Эдвард    Кристиан       Прескот:     Менимча,     илк   мақоламизда



         228
   225   226   227   228   229   230   231   232   233   234   235