Page 22 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 22

21


                             НАВОИЙ КОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ АЖ
                                БЎЛИНМАЛАРИДА ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН
                             ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
                                                          НИЗОМ
                                                           Кириш
            “НКМК бўлинмаларида хавфи юқори бўлган ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги
            Низом” (кейинчалик - Низом) НКМКдаги амалдаги меъёрий-техникавий ҳужжатлар
            асосида ишлаб чиқилган.
            Низом хавфи юқори бўлган ишларни хавфсиз бажаришни таъминлаш бўйича асосий
            ташкилий, техникавий ва бошқа талаблардан иборат бўлади.

                                                   1.Умумий қоидалар
            1.1.Мазкур  Низом  комбинатнинг  бўлинмаларида  хавфи  юқори  бўлган  ишларни
            ташкиллаштириш ва ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди ва хавфсизликнинг
            тегишли Қоидаларига мувофиқ аниқланган нарядлар қўлланилаётган ишларга (электр
            қурилмалардаги  ишлар,  газ  хавфи  бўлган  ишлар  ва  шу  кабилар),  шунингдек
            одамларнинг ҳаётига хавф туғдираётган табиий офатлар ҳамда аварияларни бартараф
            этиш бўйича ишларга жорий этилмайди.
            1.2.Хавфи  юқори  бўлган  ишлар  -  бу,  бундай  ишларни  амалга  ошириш  вақтида
            ишловчиларнинг  ёки  атрофдагиларнинг  шикастланиши,  заҳарланиши  ёки
            нурланишига  юқори  даражадаги  эҳтимоллик  мавжуд  бўлган  ва  меҳнат
            хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча ташкилий ва техникавий чора-тадбирларни
            амалга оширишни талаб этадиган ишлар.
            1.3.Наряд-рухсатнома  –  бу,  белгиланган  шаклдаги  бланка  кўринишида
            расмийлаштирилган  (2-илова),  хавфи  юқори  бўлган  ишларни  бажаришга  рухсат
            берувчи, ишларнинг амалга оширилиш жойи ва мазмунини, уларни хавфсиз ўтказиш
            учун керакли ҳамда етарли шароитларни, ишларнинг бошланиш ва тyгaш вақтларини,
            бригаданинг шахсий ҳамда малака таркибини ва ушбу ишларни амалга оширишда
            хавфсизлик учун масъул бўлган шахсларни аниклаб берувчи ҳужжатдир.
            1.4.Ҳар  бир  бўлинмада,  хавфи  юқори  бўлган  ишларнинг  Намунавий  рўйхати  (1-
            илова)  асосида  ишлаб  чиқаришнинг  ўзига  хосликлари  ва  маҳаллий  шароитларни
            ҳисобга олган ҳолда, цех, участка, хизмат раҳбарлари томонидан, бўлинманинг ММ
            ва  XT  хизмати  билан  келишилиши  ва  бўлинма  раҳбари  томонидан  тасдиқланиши
            керак  бўлган  наряд-  рухсатнома  берадиган  бажариш  учун  хавфи  юқори  бўлган
            ишларнинг Рўйхати ишлаб чиқилган бўлиши керак.
                   Хавфи  юқори  бўлган  ишларнинг  Рўйхатига  кирмаган  ишларга  наряд-
            рухсатнома  бериш  кераклиги  ҳар  бир  алоҳида  ҳолатда,  ушбу  ишларни
            ташкиллаштирган раҳбар томонидан аниқланади.
                   Амалга оширилишига наряд-рухсатнома берилиши керак бўлган, хавфи юқори
            бўлган  ишларнинг  янги  турлари  пайдо  бўлганда  хавфи  юқори  бўлган  ишларнинг
            Рўйхати тўлдирилиши, камида 36 ойда бир марта эса қайта кўриб чиқилиши керак.
            1.5.Ҳар  сменада  (ҳар  куни)  ёки  тез-тез  бир  нечта  объектларда,  жиҳозларда,
            таъмирлаш  майдончаларида  бир  турдаги  инструментлар  билан  ишларни  хавфсиз
            бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг
            Лойиҳалари (ИТЛ) ишлаб чиқилган бир хилдаги технология бўйича бажариладиган



            НАРЯД ТИЗИМИ                                                                           Ф.  Н.  ЎРИНОВ


                                                                   https://t.me/nkmk_mmvtx
   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27