Page 25 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 25

24


            бошқа  махсус  ишлар,  бир  йилдан  кам  бўлмаган)  ишлаб  чиқариш  иш  стажига  эга
            бўлган ходимлар.

            2.2.Наряд-рухсатнома, наряд ёки топширик берувчи раҳбар (Ишларни хавфсиз
            бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни
            ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга
            оширилганда) қуйидагиларга мажбур:
            -хавфи  юқори  бўлган  ишларнинг  ҳажмини,  бажарилиш  кетма-кетлигини  ва
            режимларини белгилаши;
            -ишлар  масъул  раҳбарини  ва  ишлар  масъул  раҳбари  билан  биргаликда  тегишли
            малакали ишлар масъул ижрочисини ҳамда ишга рухсат берувчи ходимни тайинлаш;
            -ишлар масъул раҳбари билан биргаликда бригаданинг (ижрочиларнинг) таркибини
            ва ишларни хавфсиз ўтказиш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш;
            -ишлар учун керак бўладиган материаллар ва инструментлар, мосламалар ва шахсий
            ҳимояланиш воситаларини (кейинчалик матнда ШҲВ) аниқлаш;
            -бригадани керакли техникавий ва технологик ҳужжатлар билан таъминлаш;
            -наряд-рухсатнома,  наряд  ёки  топшириқ  (Ишларни  хавфсиз  бажаришнинг
            Технологик  хариталари  (ИХБ  ТХ)  ва  ишларни  ташкиллаштиришнинг  Лойиҳалари
            (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) бўйича ишларни ташкиллаштириш ҳамда
            амалга оширишда меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши назоратини амалга
            ошириш.
            2.3.Ишлар масъул раҳбари қуйидагиларга мажбур:
            -бригада  (звено)  аъзоларида  ишлаш  учун  керак  бўлган  гувоҳномаларнинг
            мавжудлигини текшириш;
            -ишлар  масъул  ижрочиси  ва  ижрочиларни  ишларнинг  мазмуни  ва  ҳажми  билан
            таништириш;
            -масъул  ижрочига  ва  бригада  аъзоларига  (ишлар  ижрочиларига)  ишларни  хавфсиз
            ўтказиш  чоралари,  авария  ҳолатларидаги  ҳаракатлар  ва  эвакуация  тартиби  бўйича
            кўрсатмаларни ўтиш (кўрсатмалардаги саволларнинг намунавий рўйхати 3-иловада;
            -ижрочиларни  керакли  материаллар,  инструментлар,  мосламалар  ва  ҳимояланиш
            воситалари билан таъминлаш;
            -рухсат этувчи шахс билан биргаликда наряд-рухсатнома бўйича, ишларни хавфсиз
            бажаришнинг  Технологик  харитаси  ва  ишларни  ташкиллаштиришнинг  Лойиҳаси
            бўйича  келгусида  бажариладиган  ишларнинг  амалга  ошириш  жойларини  шахсан
            текшириши,  ишларни  хавфсиз  бажаришга  ҳалақит  бериши  мумкин  бўлган  бегона
            нарсаларни  ҳамда  жиҳозларнинг  элементларини  олиб  ташлашни,  ижрочилар
            томонидан  наряд-рухсатномада  (ишларни  бажариш  Лойиҳасида,  ишларни
            ташкиллаштириш  Лойиҳасида,  ишларни  хавфсиз  бажаришнинг  Технологик
            харитасида) кўзда тутилган тайёрлаш чора-тадбирларини  тўлиқ ва сифатли амалга
            оширилишини таъминлаш;
            -иш  жараёнида  ижрочилар  томонидан  наряд-рухсатномада  (ишларни  бажариш
            Лойиҳасида,        ишларни        ташкиллаштириш           Лойиҳасида,        ишларни        хавфсиз
            бажаришнинг          Технологах       харитасида)       кўзда      тутилган      тайёрлаш       чора-
            тадбирларининг амалга оширилишини назорат қилиш;
            -ишларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва режимини ўрнатиш;



            НАРЯД ТИЗИМИ                                                                           Ф.  Н.  ЎРИНОВ


                                                                   https://t.me/nkmk_mmvtx
   20   21   22   23   24   25   26   27   28   29   30