Page 29 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 29

28


            юклатилиши  мумкин,  бунда  ишлар масъул  ижрочиси  ва  рухсат  берувчиларнинг
            вазифаларини биргаликда олиб бориш тақиқланади.
            2.8.Битта жиҳозда, механизмда, қурилмада ва шу кабиларда икки ёки ундан ортиқ
            бригадалар  иш  амалга  ошираётганда,  ҳар  бир  бригаданинг,  хизматнинг  масъул
            раҳбари  ҳамда  масъул  ижрочилари  бригадалари  томонидан  ишларнинг  хавфсиз
            бажарилишини  таъминлашлари  ва  ўзларининг  барча  ҳаракатларини  ўзаро
            келишишлари  керак.  Ўзаро  келишилмаган  ҳаракатлар  натижасида  пайдо  бўлган
            оқибатларга ишлар раҳбарлари ва ижрочилари шахсан жавобгар бўладилар.

                                   3.Наряд-рухсатномаларни расмийлаштириш
            3.1.  Хавфи  юқори  бўлган  ишларни  амалга  оширишга  наряд-  рухсатнома  ушбу
            ишларни бажаришни бошлашдан олдин белгиланган шаклдаги бланкаларда (2-илова)
            расмийлаштирилади  (5-иловани  тўлдириш  бўйича  кўрсатмаларга  қаранг)  ва
            қуйидагича ёзилади:
            икки нусхада - биринчи нусхаси ишлар тугагунга қадар ишлар масъул ижрочисида,
            иккинчиси  -  наряд-рухсатнома  ёпилгунга  қадар  ишларга  рухсат  берувчи  ходимда
            бўлади;
            уч  нусхада,  ишлар  участка  (цех)  ходимлари  томонидан  бошқа  бўлинмада  (цехда,
            участкада)  амалга  оширилганда,  бунда  учинчи  нусхаси  бошқа  бўлинманинг  ишга
            рухсат берувчисига берилади;
            уч  нусхада,  наряд-рухсатномани  алоқа  воситалари  ёрдамида  узатганда.  Биринчи
            нусхасини  наряд-рухсатнома  берадиган  раҳбар,  бошқа  иккитасини  наряд-
            рухсатномани қабул қилиб олувчи шахс (ишлар масъул раҳбари) тўлдиради, Наряд-
            рухсатномани қабул қилиб олувчи шахс ўзининг имзоси билан наряд-рухсатномани
            берувчи раҳбарнинг фамилиясини тасдиқлайди. Наряд-рухсатноманинг мазмуни уни
            берувчи шахс билан тескари алоқа бўйича қайта текширилиши керак.
            3.2.Наряд-рухсатнома бир нафар ишлар масъул ижрочисига бир нафар бригада билан
            ишларни амалга ошириш учун лозим бўлган муддатга, лекин 15 календарь кунидан
            ортиқ  бўлмаган  муддатга  расмийлаштирилади.  2-3  сменали  ишларда  наряд-
            рухсатнома ҳар бир смена бригадаси учун алоҳида расмийлаштирилади.
            3.3.Наряд-рухсатномани берувчи раҳбарнинг қарори бўйича, бригадалар томонидан
            ишларни  амалга  оширишнинг  биргаликдаги  характерини  ҳисобга  олган  ҳолда
            ишловчиларнинг  хавфсизлигини  таъминловчи  чора-тадбирлар  ишлаб  чиқилган
            шароитда  бир  нечта  наряд-рухсатнома  бўйича  бир  нафар  ишлар  масъул  раҳбари
            тайинланиши мумкин.
                   Бу  ҳолатда  ишлар  масъул  раҳбари  тўлиқ  равишда  хавфсизликни  таъминлаш
            бўйича  ўз  вазифаларини  бажаришнинг  жисмоний  имкониятига  эга  бўлиши  керак.
            Бунда, ишлар масъул раҳбари ва рухсат берувчининг вазифаларини биргаликда олиб
            бориши тақиқланади.
            3.4.Амалдаги  электр  узатиш  линиялари,  коммуникациялар  (ёпиқ  ва  очиқ)  яқинида
            амалга оширилаётган ишлар, манфаатдор (фойдаланувчи) хизматлар билан олдиндан
            келишилган  бўлиши,  тегишли  ҳужжатлар  (коммуникациялариинг  схемалари,
            ишларни бажариш участкаларининг чегаралари ва бошқалар) эса наряд-рухсатномага
            илова қилиниши керак. Ер ишлари ва электр узатиш Линиялари яқинидаги бошқа





            НАРЯД ТИЗИМИ                                                                           Ф.  Н.  ЎРИНОВ


                                                                   https://t.me/nkmk_mmvtx
   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34