Page 26 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 26
25
-ишларни амалга оширишда меҳнат ва технологик интизомларга риоя этилишини
ҳамда атроф муҳит ҳолатини ва бошқа зарарли ишлаб чиқариш омилларининг (лозим
бўлганда) назоратини таъминлаш;
-ишлар масъул ижрочиси қисқа вақтда бўлмаганда унинг ўрнини босиш;
-хавф туғилган ёки бригада аъзоларининг (ижрочиларнинг) ўзларини ҳис қилишлари
ёмонлашган ҳолатларда, ишларни бажаришни зудлик билан тўхтатиш, наряд-
рухсатнома, наряд ёки топшириқ берган раҳбарни (Ишларни хавфсиз бажаришнинг
Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари
(ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) хабардор килиш ва уларни хавфсиз жойга
олиб чикиш.
2.4.Ишлар масъул ижрочиси қуйидагиларга мажбур:
-ишларнинг мазмуни ва ҳажми билан танишиши, ишларни хавфсиз бажариш бўйича
кўрсатмалардан ўтиши ҳамда наряд-рухсатномага, нарядларни бериш китоби ёки
топшириқларни бериш журналига имзо қўйиши (ишларни хавфсиз бажаришнинг
Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ёки ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари
(ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда);
-ишларнинг ҳажмини кўпайтирмасдан ва зонасини кенгайтирмасдан, фақат наряд-
рухсатномада, нарядларни бериш китобида ёки топшириқларни бериш журналида
кўрсатилган ишларни амалга ошириш (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик
хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича
ишлар амалга оширилганда);
-ишлар масъул раҳбари билан биргаликда, ишларни бригада (звено) аъзолари
ўртасида уларнинг малакалари ва иш тажрибаларига мос равишда тақсимлаш;
-бригада (звено) аъзоларининг ўзаро (шартли белгилар ва шу кабилар) биргаликдаги
ҳаракатлари тартибини белгилаш;
-хавфи юқори бўлган ишларни амалга ошириш учун талаб этиладиган сақлаш
мосламалари, инструментлар, механизмлар ва мосламаларнинг ишга яроқлилигини
текшириш;
-зиналар, ишчи майдончалари, тутқичлар, ҳавоза ва тахта тўшамаларни кўриб чиқиш,
лозим бўлганда уларни лойлар, қор, музлардан тозалашни ташкиллаштириш;
-ишларни хавфсиз амалга оширишни таъминлаш учун керак бўладиган жамоавий
ҳимоя, индивидуал ҳимоя, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва ишга
яроқлилигини текшириш;
-ишларни бажариш жойида тўсиқлар, сигнализация, блокировка қилувчи ва бошқа
мосламаларнинг ишга яроқли эканлигини текшириш;
-ишларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва режимларини текшириш;
-ижрочилар (бригада аъзолари) томонидан меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги)
талаблари, наряд-рухсатномада кўрсатилган талаблар, шунингдек ишларни бажариш
Лойиҳасида, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳасида, ишларни хавфсиз
бажаришнинг Технологик харитасида баён этилган талабларга риоя этилишини
таъминлаш;
-доимо ишларни бажариш жойида бўлиш, қиска вақтга бўлмай қолиш зарурияти
пайдо бўлганда, бўлмай қолган вақтда уни ўрнини босадиган ишлар масъул
раҳбарини хабардор килиш;
НАРЯД ТИЗИМИ Ф. Н. ЎРИНОВ
https://t.me/nkmk_mmvtx