Page 23 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 23
22
ишлар наряд-рухсатнома расмийлаштирилмасдан бажарилиши мумкин (нарядларни
бериш китобида ёки топшириқларни бериш журналида келгусидаги ишларни хавфсиз
амалга оширишга масъул этиб тайинланган аниқ шахсларнинг фамилиялари,
исмлари, оталарининг исмини кўрсатган ҳолда (ишлар масъул раҳбари, ишлар масъул
ижрочиси, ишлар ижрочиси).
Бундай ишларни бажариш учун, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик
хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича
цех, участка, хизмат раҳбари томонидан амалга ошириладиган бўлинманинг ММ ва
XT хизмати билан келишиладиган ва бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланадиган
хавфи юқори бўлган ишларнинг Рўйхати тузилган бўлиши керак (6-илова).
Мазкур Рўйхат 36 ойда камида бир марта қайта кўриб чиқилиши керак.
1.6.Ишларни бажариш Лойиҳаси, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳаси, ишларни
хавфсиз бажаришнинг Технологии харитаси - булар, ишларни хавфсиз амалга
оширишни таъминлаш бўйича техникавий қарорлар ва асосий ташкилий чора-
тадбирлардан иборат, қуйидагиларни ўз ичига оладиган меъёрий ҳужжатлардир:
ҳужжатнинг номи, унинг вазифаси ҳамда қўлланилиш соҳаси, ишлар масъул раҳбари,
ишлар масъул ижрочиси, бригада (звено) таркиби, уларнинг махсус тайёргарлиги ва
малакаларига қўйиладиган талаблар, ишларни хавфсиз бажаришни таъминлаш учун
керак бўладиган инструментлар ва мосламалар (ускуналар), жамоавий ва шахсий
ҳимояланиш воситалари, амалга оширилиши керак бўлган ишлар барча
операцияларининг технологик кетма-кетликда санаб ўтилиши, уларга мос бўлган,
ишларнинг барча операцияларини хавфсиз амалга оширишни таъминлаш учун лозим
ҳамда етарли бўлган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларнинг амалга оширилиши учун
масъул бўлган шахслар.
1.7.Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни
ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишларни бажаришга наряд ёки
топшириқ фақат битта сменага берилади. Ишларни хавфсиз бажаришнинг
Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари
(ИТЛ) бўйича меҳнат шароити ёки ишлар ижрочиларининг таркиби ўзгарганда, улар
тўхтатилиши ҳамда фақат янги наряд ёки топшириқ расмийлаштирилгандан кейин
давом эттирилиши мумкин.
1.8.Лозим бўлганда наряд-рухсатномага, ҳимоя механизмлари ва мосламаларининг
эскизлари, ишларни бажариш жойларини ўраб олиш постларининг жойлашиш,
огоҳлантириш белгиларининг ўрнатилиши схемалари ва бошқа шу кабилар илова
қилиниши мумкин.
1.9.Хавфи юқори бўлган ишларга қуйидаги шахслар қўйилади:
-18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий текширишлардан ўтган;
-меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) ҳамда хавфи юқори бўлган ишларни ўтказишда
меҳнат муҳофазаси бўйича В-5 Йўриқномаларни ўқитишдан, кўрсатмалардан ва
билиши текширишидан ўтган, тегишли гувоҳномага эга бўлган;
-касби бўйича олти ойдан кам бўлмаган ишлаб чиқариш иш стажига эга бўлган
(баландликда ишлаш, қутқариш ва бошқа махсус ишлар, бир йилдан кам бўлмаган).
НАРЯД ТИЗИМИ Ф. Н. ЎРИНОВ
https://t.me/nkmk_mmvtx