Page 28 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 28

27


            -ишларни        хавфсиз      бажаришнинг          Технологик        хариталари       ва     ишларни
            ташкиллаштиришнинг  Лойиҳалари  бўйича  ишлар  амалга  оширилганда  ишларни
            бажариш жойларининг ҳолатларини текшириш ва мулоҳазалар мавжуд бўлмаса уни
            қабул қилиш, шундан сўнг бу ҳакда ишлар масъул раҳбарига хабар бериш.
            Изоҳ: Бунда, ишга рухсат берувчи ходим томонидан нарядларни бериш китобига ва
            топшириқларни бериш журналига ҳеч қандай ёзув киритиш талаб этилмайди.
            2.6.Бригада аъзолари (ижрочилар) қуйидагиларга мажбур:
            -ишларнинг мазмуни ва ҳажми билан танишиш, ишларни хавфсиз бажариш бўйича
            кўрсатмаларни  олиш  ҳамда  наряд-рухсатномага,  нарядларни  бериш  китобига  ёки
            топшириқлар журналига имзо қуйиш (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик
            хариталари  ва  ишларни  ташкиллаштиришнинг  Лойиҳалари  бўйича  ишлар  амалга
            оширилганда);
            -ишлар масъул ижрочиси рухсат бергандан кейин ишга киришиш ва фақат наряд-
            рухсатномада, нарядларни бериш китобида ёки топшириқлар журналида кўрсатилган
            (ишларни        хавфсиз      бажаришнинг          Технологик        хариталари       ва     ишларни
            ташкиллаштиришнинг  Лойиҳалари  бўйича  ишлар  амалга  оширилганда)  ишларни,
            уларнинг  ҳажмини  кўпайтирмасдан  ҳамда  иш  жойини  кенгайтирмасдан  амалга
            ошириш;
            -меҳнат ва технологик интизомга риоя килиш;
            -ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва тўғри қўллаш ҳамда хавфсизлик чораларига риоя
            қилиш;
            -авария ҳолати пайдо бўлганда ишларни тўхтатиш ва зудлик билан хавфли зонани
            тарк этиш;
            -ишлар  тугагандан  кейин  ишларни  ўтказган  жойини  тартибга  келтириш,
            инструментлар, мосламаларни йиғиштириш ва шу кабилар.
            2.7.Истисно  ҳолларда  бир  ходим  томонидан,  ишларнинг  хавфсизлиги  учун  зарар
            етказмасдан  иккита  шахсларнинг  ишларини  биргаликда  олиб  боршиига  (амалга
            оширишига) рухсат берилади:
            -наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик
            хариталари  ва  ишларни  ташкиллаштиришнинг  Лойиҳалари  бўйича  ишлар  амалга
            оширилганда)  берувчи  раҳбарнинг  қарори  бўйича  ишлар  масъул  раҳбари
            тайинланмаслиги  мумкин.  Бу  ҳолатда  ишлар  масъул  раҳбари  вазифалари  наряд-
            рухсатнома,  наряд  ёки  топшириқ  берувчига  (ишларни  хавфсиз  бажаришнинг
            Технологик  хариталари  ва  ишларни  ташкиллаштир  ишнинг  Лойиҳалари  бўйича
            ишлар амалга оширилганда) юклатилади;
            -наряд-рухсатнома,  наряд  ёки  топшириқ  берувчи  раҳбар  (ишларни  хавфсиз
            бажаришнинг         Технологик        хариталари       ва    ишларни       ташкиллаштиришнинг
            Лойиҳалари  бўйича  ишлар  амалга  оширилганда),  ўз  ихтиёри  бўйича  ёки  ишлаб
            чиқариш зарурияти туфайли ишлар масъул ижрочиси ўрнига бошқа ходимни қўйиши
            ёки унинг вазифасини ўзи бажариши мумкин;
            -наряд-рухсатнома,  наряд  ёки  топшириқ  берувчи  раҳбарнинг  (ишларни  хавфсиз
            бажаришнинг         Технологик        хариталари       ва    ишларни       ташкиллаштиришнинг
            Лойиҳалари  бўйича  ишлар  амалга  оширилганда)  қарори  бўйича  ишлар  масъул
            раҳбари  ва  ишларга  рухсат  берувчиларнинг  вазифалари  бир  нафар  ходимга





            НАРЯД ТИЗИМИ                                                                           Ф.  Н.  ЎРИНОВ


                                                                   https://t.me/nkmk_mmvtx
   23   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33