Page 24 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 24
23
2.Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишни ташкиллаштирувчи
мансабдор шахсларнинг вазифалари.
2.1.Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда қуйидагилар хавфсизлик
учун масъул ҳисобланади:
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар (Ишларни хавфсиз
бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг
Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда);
-ишлар масъул раҳбари;
-ишлар масъул ижрочиси;
-ишга рухсат берувчи ходим;
-бригада аъзолари (ижрочилар).
Наряд-рухсатнома берувчи раҳбар - бу, бўлинмада амал қилувчи хавфсизлик
Қоидалари ва мазкур Низомни билиши бўйича текширишдан ўтган, раҳбарлар ёки
мутахассислар орасидан бўлинма (цех) бўйича буйруқ билан тайинланган шахс.
Наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар (Ишларни хавфсиз
бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг
Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) ўз ихтиёри бўйича хоҳлаган
вақтида ишлар масъул раҳбарини алмаштириши мумкин.
Ишлар масъул раҳбари - наряд-рухсатнома берувчи раҳбар томонидан,
бўлинманинг (цехнинг) имтиҳон комиссиясида хавфсизликнинг амалдаги
Қоидаларини эгаллаб турган лавозими бўйича функционал вазифалари ҳажмида ва
мазкур Низомни билиши бўйича текширувдан ўтган мутахассислар ёки муҳандис-
техник ходимлар орасидан тайинланади.
Ишлар масъул ижрочиси - наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар
(Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни
ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда)
томонидан, якка ўзи ёки ишлар масъул раҳбари билан биргаликда, хавфсизликнинг
амалдаги Қоидалари ва мазкур Низомни (раҳбарлар ҳамда мутахассислар учун)
билиши бўйича текширишдан ёки меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) бўйича
билимларининг даврий текширишидан ўтган раҳбарлар ҳамда мутахассислар,
бригадирлар, звено бошлиқлари ёки юқори малакали ишчилар орасидан тайинланади.
Ишга рухсат берувчи ходим - наряд-рухсатнома, наряд ёки топширик берувчи
раҳбар (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва
ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга
оширилганда) томонидан, хавфи юқори бўлган ишларни ўтказиш
режалаштирилаётган жойдаги участка бошлиқлари, ишбошилар, усталар,
мутахассислар, тезкор ходимлар, хизмат кўрсатилаётган жиҳозлар, механизмлар ва
қурилмалардан бевосита фойдаланаётган ходимлардан тайинланади.
Бригада аъзолари (ижрочилар) - ишларни амалга ошириш учун етарли малакага эга
бўлган ва касби бўйича олти ойдан кам бўлмаган (баландликда ишлаш, қутқариш ва
НАРЯД ТИЗИМИ Ф. Н. ЎРИНОВ
https://t.me/nkmk_mmvtx