Page 27 - НАРЯД ТИЗИМИ
P. 27
26
-ишларни амалга ошириш учун керак бўладиган материалларнинг мавжудлигини
текшириш;
-ишларни бажариш жойларининг ҳолатини, механизмлар, иморатлар, кранларгача
бўлган рухсат этилган хавфсиз масофани, ҳимояловчи заминлашлар, вентиляциялар,
маҳаллий ёритишларнинг ҳолати ва шу кабиларни текшириш;
-керакли хавфсизлик белгилари ва хавфли зоналарнинг қўшимча ҳимоя тўсиқларини
ўрнатиш;
-бригаданинг ҳар бир аъзосига унинг наряд-рухсатнома бўйича, наряд ёки топшириқ
бўйича иш жойини кўрсатиш (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик
хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича
ишлар амалга оширилганда).
2.5.Ишларга рухсат берувчи ходим қуйидагиларга мажбур:
-ишлар масъул ижрочиси ва бригада (звено) аъзоларида гувоҳномаларининг
мавжудлигини текшириш;
-масъул ижрочига ва бригада, звено аъзоларига (ишлар ижрочиларига) уларнинг
фаолияти зоналаридаги хавфли ва зарарли омиллар, улардан ҳимояланиш чоралари,
авария ҳолатларидаги ҳаракатлари ҳамда эвакуация тартиби тўғрисида кўрсатмалар
ўтиш;
-ишлар масъул раҳбари билан биргаликда келгусидаги хавфи юқори бўлган ишларни
амалга ошириш жойларини шахсан текшириши, ишларни хавфсиз бажаришга
ҳалақит бериш мумкин бўлган бегона нарсаларни ҳамда жиҳозларнинг
элементларини олиб ташлашни, ижрочилар томонидан наряд-рухсатномада, ишларни
бажариш Лойиҳасида, ишларни ташкиллаштириш Лойихасида, ишларни хавфсиз
бажаришнинг Технологик харитасида кўзда тутилган тайёрлаш чора-тадбирларини
тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
-тезкор ходимлар билан тегишли йўриқномаларда, наряд-рухсатномада, ишларни
ташкиллаштириш Лойиҳасида, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик
харитасида кўзда тутилган, иш жойларида хавфсизликнинг тайёрлаш чораларини
ўтказишни таъминлаш;
-иш жойида жиҳозлар ва коммуникацияни ўчиришни текшириш, бригада (звено)
аъзоларига амалдаги ишлаб чиқариш (жиҳозлар, транспорт ва бошқалар) томонидан
хавфнинг мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш;
-фойдаланаётган ва жалб эталган ходимлар учун хавф туғилиши мумкин бўлган
ҳолатларда уларни ўтказилаётган хавфи юқори бўлган ишлар тўғрисида
огоҳлантириш ҳамда сменани қабул қилиш-топшириш журналига, тезкор ёки
технологик журналга тегишли ёзувларни киритиш ва бошқа шу кабилар;
-иш жойини ишлар масъул раҳбарига топшириш ва бригадани (звенони) хавфи юқори
бўлган ишларга қўйиш;
-наряд-рухсатнома бўйича ишлар тугагандан кейин ишларни бажариш жойларнинг
ҳолатини текшириш ва мулоҳазалар мавжуд бўлмаганда уни қабул қилиш, шундан
кейин наряд-рухсатномага имзо чекиш.
Изоҳ: Наряд-рухсатномада ишга рухсат берувчи ходимнинг унинг иш жойини ишлар
тугагандан кейин қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзоси пайдо бўлмагунча наряд-
рухсатнома ёпилмаган ва у бўйича ишлар тугатилмаган ҳисобланади;
НАРЯД ТИЗИМИ Ф. Н. ЎРИНОВ
https://t.me/nkmk_mmvtx