Page 3 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 3

УЎТ: УЎТ 631.4+631.46+631.4:551.3+631.411.6
               КБК
               C
                     Қодирова Д.А.
               Сурхон-Шеробод  водийси  деградацияга  учраган  тупроқларининг  ҳолати  ва
               макон-замонда ўзгаришининг биодиагностикаси. Монография. Д.А.Қодирова
               Тошкент, “Лессон Пресс” нашриёти, 2024 й. – 228 б.

                      Ушбу монографияда Сурхон-Шеробод водийсининг тоғ ва тоғ олди, бўз
               тупроқлар минтақаси ва чўл минтақасида тарқалган тупроқларнинг хосса-
               хусусиятлари  ва  биологик  хоссаларини  макон-замонда  ҳамда  деградация
               жараёнлари таъсирида ўзгариш қонуниятлари ўрганишга оид кенг қамровли
               тадқиқот натижалари келтирилган. Тадқиқотлар давомида илк бор Сурхон-
               Шеробод  водийси  тупроқлари  биологик  фаоллигининг  қатор  информатив
               кўрсаткичлари асосида тупроқнинг экологик-биологик ҳолатининг интеграл
               кўрсаткичи  (ТЭБҲИК)  ҳисобланган  ва  муайян  географик  шароитларда
               шаклланган ҳар бир тупроқ типи ва типчаларининг умумий биологик фаоллик
               даражаси аниқланган, интеграллашган умумий биологик фаоллик кўрсаткичи
               тупроқ  унумдорлигига  деградация  жараёнларининг  таъсир  даражасини
               аниқлашда  диагностик  кўрсаткич  бўлиб  хизмат  қилиши  исботланган.
               шунингдек,       ҳудуд      тупроқлари        биологик      ҳолатининг        информатив
               кўрсаткичлари ва ТЭБҲИК қийматининг ҳудудий ўзгаришини акс эттирувчи
               ҳамда  тупроқ  қоплами  ҳолатини  баҳолашда  замонавий  ёндашиш имконини
               берувчи  картографик  моделлари  тузилган,  ТЭБҲИК  қиймати  асосида
               тупроқларнинг  умумий  биологик  фаоллиги  даражасини  баҳолаш  имконини
               берувчи  биодиагностика  мезонлари  ишлаб  чиқилган  ва  ТЭБҲИК  қиймати

               бўйича  ҳудуд  тупроқлари  деградацияга  учраганлик  даражасига  кўра
               гуруҳларга  ажратилган  ва  тупроқнинг  биогеоценотик  функцияларини
               бузилиши баҳоланган.
                      Монография  тупроқшунослик,  агрокимё,  биология,  мелиорация,
               экология  ва  табиатни  муҳофаза  қилиш  соҳалари  мутахассислари  учун
               мўлжалланган.

                      Тақризчилар:    Б.ф.д., профессор И.У.Уразбаев
                                                 Б.ф.д., доцент Г.Т.Джалилова

                      Тошкент давлат аграр универвитети Илмий Кенгашининг 2022 йил 2
               февралдаги 7-сонли баённомаси билан тасдиқланган.


               ИСБН 978-9943-0000-0-0
                                                                                   © Д.А.Қодирова 2024
                                                                    © “Лессон Пресс” нашриёти, 2024


                                                             2
   1   2   3   4   5   6   7   8