Page 4 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 4

КИРИШ


                   Диссертация  мавзусининг  долзарблиги  ва  зарурати.
            Бугунги кунда дунёда глобал экологик инқироз таҳдидлари кучайиб
            бораётган бир вақтда тупроқни деградация жараёнларидан муҳофаза

            қилиш  долзарб  муаммолардан  бири  ҳисобланади.  Ерларнинг
            деградацияси  муаммоси  ривожланган  давлатларни  ҳам  хавотирга
            солиб келмоқда. «Деградацияга учраган ерлар майдони Россияда -

            6,87 %, Украинада - 45,9 %, Молдавияда - 35,6 %, Исроилда - 1,39 %,
            Ирландияда  - 1,39 %, Канада - 1,25 % ни ташкил этади. Ер шари
                                                                                          2
            бўйича  эса  деградацияга  учраган  ерлар  19644  млн/км майдонни
            эгаллайди  ва  йилига  9,8-10,4  млрд  АҚШ  доллари  маблағи

            сарфланишига  олиб  келмоқда» .  Шу  сабабли  тупроқда  кечадиган
                                                        1
            биологик  жараёнларни  тартибга  солиш  ва  мақбуллаштириш

            деградацияга  учраган  ерлардан  фойдаланиш  самарадорлигини
            ошириш  ҳамда  тупроқ  қопламини  муҳофаза  қилишга  қаратилган
            масалаларнинг илмий асосланган амалий ечимини топишда муҳим
            аҳамиятга эга ҳисобланади.

                   Дунёда  сўнгги  йилларда  деградацияга  учраган  тупроқлар
            биодиагностикаси  ва  биоиндикацияси  илмий  тадқиқотлар  олиб
            боришда ҳамда ишлаб чиқаришда амалий тадбирларни белгилашда

            тобора  муҳим  аҳамият  касб  этмоқда.  Антропоген  ва  техноген
            таъсирлар  натижасида  юза  келаётган  тупроқ  деградациясининг
            дастлабки  босқичларида  аниқлашда  ташқи  омилларга  сезгир
            ҳисобланган биологик усуллардан фойдаланилмоқда. Шу боис, бу

            каби  тадқиқотларда  истиқболли  йўналишлардан  ҳисобланган
            биологик  фаолликнинг  информатив  кўрсаткичларини  аниқлаш
            орқали деградацияга учраган тупроқларнинг унумдорлик даражаси

            ва  экологик-генетик  ҳолатини  баҳолаш,  замонавий  усулларни
            қўллаган  ҳолда  картографик  асосларини  яратиш,  тупроқлар
            деградациясининг олдини олишга қаратилган илмий тадқиқотларни

            амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
                   Бугунги кунда республикамизда тупроқ унумдорлигини турғун
            даражасини  сақлаш,  қишлоқ  хўжалик  экинларини  ўсиши  ва

            ривожланиши  учун  зарур  бўлган  шароитни  яратиш  ҳамда
            башоратлаш мақсадида тупроқларнинг агрофизикавий, агрокимёвий
            хоссалари билан бир қаторда тупроқнинг биологик фаоллигини ҳам


            1 www.fao.org/soils-portal/soil-degradation
                                                          3
   1   2   3   4   5   6   7   8   9