Page 8 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 8
боғлиқлиги аниқланган. Тадқиқотчилар тупроқларнинг горизонтал
ва вертикал минтақаланишига боғлиқ ҳолда микроблар олами
таркиби ҳам ўзгаришини исботлаб беришган.
Э.Г.Вухрер [3.12; 46-б.] тадқиқотларида Қирғизистон тоғ
ҳудудларида вертикал минтақаланиш қонунияти асосида тарқалган
тупроқлар микрофлорасининг характерли хусусиятлари аниқланган.
Тожикистон вертикал минтақа тупроқларидаги
микроорганизмларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгариши
А.Ф.Захарченко [2.30; 54-62-б.; 2.31; 121-146-б.] ишларида ёритиб
берилган. Муаллифларнинг аниқлашича, 1г қуруқ тупроқдаги
микроорганизмларнинг умумий миқдори ёғингарчилик миқдори
ошиши, ҳароратлар йиғиндисининг камайиши ва тупроқларда
органик моддаларнинг ортишига боғлиқ равишда типик бўз
тупроқлардан тўқ тусли бўз тупроқ ва тоғ жигарранг тупроқлари
томон аста-секин ошиб боради. Муаллифлар томонидан олинган
оригинал маълумотлар асосида текислик ва тоғ минтақалари
тупроқларида кечаётган микробиологик жараёнларни ўзаро
солиштириб ўрганиш мумкин.
Шунингдек, Ш.А.Чулаков [2.99; 249-260-б.] тадқиқотларида
микроскопик замбуруғлар миқдори тоғ олди тупроқларидан баланд
тоғ минтақаси тупроқлари томон ошиб бориши кузатилган.
В.О.Таусон [2.85; 114-120-б.] маълумотларида эса Помир ва Тянь-
Шан тоғ тизмаларининг баланд тоғ тупроқларида замбуруғлар кам
миқдорда учраганлигини кўриш мумкин.
Тупроқ микроорганизмлари, жумладан целлюлоза парлачовчи
микроорганизмларнинг тупроқларда тарқалишига географик
омилларнинг таъсири ҳақидаги асосий назариялар Е.Н.Мишустин
[3.41; 326-б.] томонидан ишлаб чиқилган:
1. Тупроқда целлюлоза парчаловчи микроорганизмларнинг
тарқалишига географик омиллар катта таъсир кўрсатади;
2. Ҳар бир тупроқ типлари ўзига хос целлюлоза парчаловчи
микроорганизм турлари ривожланиши билан характерланиши
таъкидланган.
Н.В.Шульга – Михайлова ва бошқалар [2.103; 993-996-б.]
томонидан Монголиянинг тоғ тупроқларида актиномицетларнинг
тарқалиш қонуниятлари ўрганилган. Тупроқлардаги
актиномицетларнинг таксономик таркиби ва миқдорини ўрганиш
натижасида шуни таъкидлаш мумкинки, тупроқ актиномицетлари
туркумлари ўрганилган ҳудуд табиий шароитларини ўзига
7

