Page 11 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 11

хосса-хусусиятлари  билан  ўзаро  алоқадорлиги,  шунингдек,  уларга
               шўрланиш, эрозияланиш, суғориш ва бошқа агротехник тадбирлар,

               тупроқнинг  гидротермик  шароитлари  ва  экологик  омилларнинг
               таъсири ўрганилган.
                      Республикамизнинг  турли  минтақалари  тупроқларининг

               микробиологик  фаоллигига  эрозия  жараёнларининг  таъсири
               етарлича ўрганилган. Шундай тадқиқотлар Л.А.Гафурова [3.17; 44-
               б.] томонидан олиб борилган бўлиб, ушбу тадқиқотларда учламчи

               қизғиш  тусли  неоген  ётқизиқларда  шалланган  тупроқларнинг
               биологик  фаоллиги  ўрганилган.  Олинган  маълумотларга  кўра,
               микроорганизмлар миқдори  эрозияланиш даражаси ва тупроқ ҳосил
               қилувчи она жинсларга боғлиқ ҳолда ўзгариб бориши аниқланган.

                      Г.С.Содиқова  [2.83;  171-172-б.;  2.84;  261-263-б.;  3.60;  27-б.]
               томонидан  биринчи  маротаба  Республика  жанубий  ҳудудида
               жойлашган  Бойсун  тоғида  вертикал  минтақаланиш  қонунияти

               бўйича шаклланган ва эрозияланган тупроқларда турли гуруҳларга
               мансуб  микроорганизмларнинг  миқдори,  тупроқнинг  «нафас
               олиши» га эрозиянинг таъсири, тупроқ типи ва типчалариҳамда йил
               фасллари  бўйича  ўзгариши  ўрганилган  бўлиб,  изланишлар

               натижасида  арид  тоғ  шароитида  тупроқ  ҳосил  бўлишида  унинг
               биологик хоссаларини ўрганиш ва тупроқ унумдорлигини тизимли-
               экологик таҳлил қилиш лозимлиги асосланган.

                      Шўрланган           тупроқларнинг            микробиологик            фаоллигини
               ўрганиш  доимо  тадқиқотчиларнинг  диққат  эътиборини  тортиб
               келган масалалардан ҳисобланади. Шўрланиш тупроқ биотасининг

               миқдори  ва  сифат  таркибига  катта  таъсир  этади,  шу  боисдану
               тупроқда  микробиологик  жараёнларни  бир  меъёрда  боришини
               чекловчи  асосий  омиллардан  биридир.  Маълумки,  шўрланган

               тупроқларда  шўрланмаган  тупроқларга  нисбатан  микробиологик
               жараёнлар суст боради.
                      Марказий  Осиёда  шўрланган  тупроқлар  микрофлорасини
               ўрганишга  бағишланган  илк  тадқиқот  сифатида  Б.Н.Строгонов

               [3.63; 138-б.], С.Ф.Лазарев [2.48; 33-40-б.],  О.Г.Хусанбаева [3.70; 26-
               б.],  А.Л.Торопкина  [3.64;  238-б.],  И.А.Музафарова  [3.42;  28-б.],
               Б.Г.Байбаев  [3.8;  23-б.]  лар    томонидан  олиб  борилган

               тадқиқотларни                   келтиришимиз                   мумкин.                Ушбу
               тадқиқотлардатупроқларда азотнинг биологик айланишида иштирок
               этувчи       микроорганизмлар              гуруҳлари         -    аммонификаторлар,
               денитрификаторлар, ва азотфиксаторлар, шунингдек, замбуруғлар,

                                                             10
   6   7   8   9   10   11   12   13   14   15   16