Page 12 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 12
актиномицетлар целлюлозо парчаловчи бактериялар миқдори ва
сифат таркибига шўрланиш даражаси ҳамда типининг таъсири
ўрганилган. Олинган маълумотларга кўра, хлоридли шўрланиш типи
сульфатли шўрланиш типига нисбатан тупроқ микроорганизмлари
миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Тупроқларнинг шўрланиш
даражаси ортиб боргани сайин микроорганизм гуруҳлари
миқдорининг сезиларли камайиши кузатилади.
Х.Ю.Юлдашева ўз тадқиқотларида [2.106; 14-18-б.; 2.107; 54-
56-б.; 3.76; 42-б.] Қарши чўли тупроқларининг 40 йил
ўзлаштирилишини тупроқнинг микробиологик жараёнларга
таъсирини ўрганган. Аниқланилишича, узоқ муддат суғориш
натижасида оч тус бўз ва тақир тупроқларда сизот сувлари сатҳи
кўтарилган ва уларнинг иккиламчи шўрланиши юз берган, бунинг
натижасида тупроқларнинг мелиоратив ҳолати ва асосий хоссалари
ёмонлашган, гумус миқдорига боғлиқ равишда микроорганизмлар
миқдори ҳам камайган.Дала ва лаборатория шароитида олиб
борилган тадқиқотлар натижасида ғўза экилган майдонларда
биологик препаратлардан фойдаланиш тупроқдаги асосий гуруҳ
микроорганизмлари миқдорининг 1-2 баравар ошишига олиб
келиши аниқланган.
А.Ж.Боиров, У.Рўзметовлар [2.12; 110-113-б.; 2.13; 62-65-б.]
тадқиқотларида республикамиз чўл минтақаси суғориладиган
ўтлоқи аллювиал тупроқларининг потенциал азотфиксация
фаоллиги турли экинлар етиштирилаётган майдонларда биринчи
марта ўрганилган. Ғўза ва беда етиштирилаётган ерларда баҳор
ойларида кузга нисбатан бу жараённинг устунлиги, шоли
пайкалларида эса, аксинча куз ойларида жадалроқ кечиши ва бу
жараёнларнинг тупроқнинг гранулометрик таркиби ҳамда
шўрланиш даражасига боғлиқлиги аниқланган.
Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда ғўзага турли
меъёрларда азотли ўғитлар ва гўнг қўлланилганда, асосий озиқа
элементларининг ўсимликлар ўзлаштираоладиган шакллари
миқдори динамикасининг ўзига хос томонлари кўрсатиб берилган.
Тирик ўсимликлар танасида доимо ҳар хил кимёвий реакциялар
содир бўлиб туради, яъни ўсимликларнинг нафас олиши, фотосинтез
жараёни, озиқ моддаларни ўзлаштириши, оқсилларнинг
парчаланиши ва ҳосил бўлиш жараёнлари узлуксиз ҳолда амалга
ошиб боради. Бу реакцияларнинг организмда рўй бериши ҳар бир
тирик ҳужайрада жуда кўп биологик ферментлар (катализаторлар)
11

