Page 17 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 17

учун тупроқ шўрланиши унинг биологик фаоллигига салбий таъсир
               кўрсатадиган экологик омиллардан бири ҳисобланади.

                      И.М.Габбасова              ва       бошқаларнинг             [2.23;        93-99-б.]
               тадқиқотларида  аниқланишича,  шўрланиш  даражаси  гидролаза
               (уреаза,  инвертаза,  фосфатаза)  ва  оксидоредуктаза  (дегидрогеназа,

               каталаза)  синфига мансуб  ферментлар фаоллигига  турлича таъсир
               этади.        Тадқиқотларда             оксидловчи-қайтарувчи                ферментлар
               гидролитик  ферментларга  нисбатан  тупроқдаги  тузлар  миқдорига

               чидамлироқ  эканлиги  аниқланган.  Ферментларнинг  мавсумлар
               бўйича динамикасида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган, баъзи
               даврларда  эса  шўрланиш  даражаси  ферментлар  фаолиятини
               тезлаштирувчи таъсир этганлиги кузатилган.

                      М.Э.Саидова  [3.56;  28-б.],  Л.А.Гафурова  ва  бошқалар  [2.21;
               165-б.]  томонидан  Орол  бўйи  тупроқларида  Чимбой  тумани
               мисолида (қўриқ тақир-ўтлоқи, тақир, тақир-қумли, шўрхок ҳамда

               эскидан  ва  янгидан  суғорилаган  ўтлоқи-аллювиал,  суғориладиган
               ботқоқ-ўтлоқи             тупроқлар)          морфогенетик,             агрофизикавий,
               агрокимёвий, кимёвий, микробиологик ҳамда биокимёвий тадқиқот
               усулларини қўллаган ҳолда комлекс изланиш ишлари олиб борилди.

               Тадқиқотлар           давомида         илк       маротаба         ўрганилган          ҳудуд
               тупроқларида              оксидловчи-қайтарувчи                  гуруҳига           мансуб
               ферментларнинг  фаоллигини  йил  фасллари  бўйича  мавсумий

               динамикасининг  тупроқ  типчалари  ва  шўрланиш  даражаларига
               боғлиқ  равишда  ўзгариши  кузатилди.  Биологик  тадқиқотлар
               натижасида тупроқ хоссалари билан биологик фаоллик ўртасидаги

               ўзаро корреляцион боғлиқликлар аниқланган.
                      О.В.Мячина           [2.56;      53-56-б.;       3.43;      74-б.]      томонидан
               республикамиз  шароитида  янги  фосфорли  бактериал,  органо-

               минерал  ва  минерал  ўғитларнинг  анъанавий  концентрланган
               аммофос ўғити билан солиштирилгандаги таъсири остида типик бўз
               тупроқларнинг  ферментатив  фаоллиги  аниқланган.  Тадқиқотларда
               ферментатив  фаоллик  органо-минерал  ўғитлар  (ОМЎ)  қўлланган

               вариантда  назорат  билан  солиштирилганда  гидролазаларнинг
               фаоллиги  2,3  -  3,8  мартагача  сезиларли  даражада  ошганлиги
               кузатилган.

                      Республикамиз             тоғ      жигарранг         тупроқларининг             хосса-
               хусусиятлари  ва  ферментатив  фаоллигига  оид  маълумотлар  айрим
               илмий тадқиқотларда ўз аксини топган.



                                                             16
   12   13   14   15   16   17   18   19   20   21   22